UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда  0 17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  4 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  8 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  3 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  10 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  4 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  5 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  3 13:05Погба ЖЧ-2026да ўйнамоқчи  0 12:39"Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1

"Насьонал" ва Рашидов Португалия премьер-лигасида жон сақлай оладими? Янгиликлар

"Насьонал" ва Рашидов Португалия премьер-лигасида жон сақлай оладими?

Португалиянинг "Насьонал" жамоаси билан 2.5 йиллик битимга имзо чеккан ҳамюртимиз Сардор Рашидовнинг янги клубидаги иши бир текисда кетмади.

"Бенфика"га қарши Португалиядаги дебют ўйини ўтказган футболчимиз, жамоаси сафида фаолиятидаги энг аламли мағлубиятига учраган эди, 10:0. Аксинча, "Фейренси" жамоасига қарши кечган ўйинда ўз бенифисини нишонлади, хет-трик.


Афсуски жамоанинг омади кейинги турларда юришмай қолди. Аксига олиб 18та жамоа иштирок этаётган мусобақанинг 17-поғонасидан ўрин олган "Шавиш" жамоаси нисбатан яхши ўйнай бошлади. Айни пайтга келиб Португалия премьер-лигасининг 30-тур ўйинлари якунига етиб бўлди. Унда "Насьонал" 27 очко билан 17-поғонасидан жой олиб турибди. "Шавиш" ҳисобида 28 очко. 


Португалия премьер лигаси жадвали


28 апрель куни айнан қуйи лигага тушиб кетмаслик учун "финал" ўйини бўлиб ўтади. Сардор Рашидов жамоаси билан "Шавиш" меҳмони бўлади. Шу ўйин кўп нарсага ойдинлик киритади. "Насьонал" ғалаба қозонган тақдирда ҳам премьер-лигасида қолди деган хулоса чиқариб бўлмайди. "Шавиш"дан фарқли равишда кейинги 3 турда улар 1, 6 ва 7-ўринларда турган клубларга қарши баҳс олиб борадилар. "Шавиш" эса ўз савиясидагилар билан, 13,15 ва 18-поғоналарда кетаётган жамоаларга қарши олтин очколар учун майдонга чиқади. "Насьонал" стадионида бўлиб ўтган биринчи давра учрашувида 2:0 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонган эдилар.


"Шавиш" ва "Насьонал" жамоаларининг кейинги ўйинларининг тақвими:


"Шавиш" - "Насьонал" (17)

"Фейренси" (18) - "Насьонал"

"Шавиш" - "Сетубал" (13)

"Тондела" (15) - "Шавиш"


"Шавиш" (16) - "Насьонал"

"Гимараеш" (6) - "Насьонал"

"Насьонал" - "Порту" (1)

"Белененсеш" (7) - "Насьонал"


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика