UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Насаф"ни ОЧЛ-2014 плей-офф учрашувида қўллаб-қувватлашни хоҳлайсизми? Янгиликлар

"Насаф"ни ОЧЛ-2014 плей-офф учрашувида қўллаб-қувватлашни хоҳлайсизми?

"Насаф" жамоаси мухлислар клуби фаоллари ажойиб бир ташаббус билан чиқишди.
Улар жамоанинг ОЧЛ-2014 плей оффдаги Қатарнинг "Ал-Жайиш" жамоаси билан бўладиган учрашувда бевосита стадионда туриб қўллаб-қуватлашни мақсад қилишди. Шунингдек ушбу ташаббусга қўшилишни ихтиёр қилишган мухлисларни ҳам ўз сафларига такиф қилишмоқда.

Ушбу ташаббусга қўшилишни яъни жамоа мухлислари билан бирга "Ал-Жайиш" - "Насаф" учрашувини Доха шаҳридаги "Қатар СК" стадионида томоша қилиб, "аждарлар"га мадад бўлишни ҳоҳловчилар жамоа мухлислар клуби фаоли Зиёдулла Сафаровга қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +998 95 505 11 17.

Мухлислар клуби фаоллари сайёҳлик фирмаларининг бири билан сафар режалари ва харажатларини олдиндан келишиб олишган. Сафар қуйидаги режага асосан уюштириладиган бўлди. 2014 йил 5 февраль куни Тошкентдан Дубайга самолётда парвоз қилинади ва ўша куннинг ўзида Дубайдан Дохага борилади у ерда меҳмонхоналарнинг бирида жойлашишиб,  8 февралгача Доха шаҳрини томоша қилишади. 8 февраль куни учрашувни томоша қилишиб, яна Дубай шаҳрига қайтиб келишади. Мухлислар ҳоҳлашганидек "Насаф" "Ал-Жайиш"ни мағлубиятга учратса, 15 февралгача БААнинг Дубай ва бошқа шаҳарларининг диққатга сазовор жойларига сайёҳатлар уюштирилади ҳамда жамоанинг машғулотларини ҳам томоша қилиш имконига ҳам эга бўлишади. Шунингдек 15 февраль куни "Насаф" жамоаси иштирокидаги навбатдаги пей-офф учрашувини ҳам томоша қилишади. Демак, сафар 5 февралдан 16 февралгача, жами 11 кун давом этади. 16 февраль куни Дубай-Тошкент авиа йўналиши бўйича юртимизга қайтиб келишади. Ушбу сайёҳлик сафари харажатлари олдиндан 5 000 000 сўм атрофида қилиб белгиланди. Бунга авиа чипталар, меҳмонхона харажатлари, овқатланиш, виза харажатлари ва бошқа транспорт харажатлари ҳам киради. Сафарга боришни ҳоҳлаганлар паспортларида ОВИР визаси бўлиши керак.

Азиз "Насаф" мухлисари агар сизда шундай ҳоҳиш пайдо бўлса, тез кунларда З.Сафаровга юқорида келтирилган телефон рақами орқали мурожаат қилинг ва ўзингизни қизиқтирган бошқа саволларингизга ҳам жавоб оласиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика