UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

“Насаф” рақиби “Моҳун Баган” cафидаги легионерлар ҳақида нималарни биламиз? Янгиликлар

“Насаф” рақиби “Моҳун Баган” cафидаги легионерлар ҳақида нималарни биламиз?

22 сентябрь куни “Насаф” Қаршида ОФК Кубоги ярим финалида Ҳиндистоннинг “Моҳун Баган” жамоасига қарши майдонга тушади.

Қуйида эътиборингизга рақиб жамоанинг легионерлари билан яқиндан таништириб ўтамиз.

Айтиш керакки, “Моҳун Баган” клубида Австралия, Фижи, Франция ва Ирландия мамлакатларидан олиб келинган легионерлар ОФК кубогида жамоага ёрдам бермоқда.

Рой Кришна (Фижи)

“Атк Моҳун Баган”нинг бугунги кундаги сардори ва тўпурар футболиси Рой Кришна 1987 йил 30 августь куни Фижи мамлакати Лабаса шаҳрида дунёга келган. Фаолияти мобайнида Янги Зеландия чемпионати кўп вақт тўп тепган. Дастлаб “Вайтакере Юнайтед” сафида 2008-2013 йиллар оралиғида ўйнаган. 2013 йилда бир муддат “Окленд Сити” шарафини ҳимоя қилган. 2014-2019 йилларда эса “Веллингтон Юнайтед”да фаолиятини давом эттирган. 2019 йилдан бошлаб эса у Ҳиндистонда тўп тепа бошлаган. Ўша йили у “Атлетико Калькутта” шарафини ҳимоя қилди. 2020 йилдан бошлаб эса “Атк Моҳун Баган” шарафини ҳимоя қилмоқда. Дарвоқе, Кришна 2019 йилда Ҳиндистон Суперлигасида 15та гл уриб, чемпионат тўпурарлар қаторидан ўрин олганди.

Кришна 2007 йилдан буён Фижи миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келади. Шу вақтга қадар у терма жамоа либосида 41та учрашувда майдонга тушиб, 29 маротаба гол урган.




Уго Бумус (Франция)

Франциялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Уго Бумус 1995 йилнинг 24 июль куни Ренн шаҳрида дунёга келган. Фаолиятини Франциянинг қуйи лига жамоаси “Лаваль”да бошлаган. 2016-2018 йиллар оралиғида эса Марокаш чемпионат аъзоси “Могреб Тетуан” шарафини ҳимоя қилган. 2018 йилдан бошлаб эса фаолиятини Ҳиндистон чемпионатида давом эттирмоқда. Дастлаб у “Гоа”да бир муддат тўп тепди. Сўнгра, “Мумбаи Сити”га кўчиб ўтди. 2021 йилдан бошлаб эса у “Атк Моҳун Баган” аъзоси сифатида майдонга тушмоқда.




Дэвид Уильямс (Австралия)

Уильямс 1988 йилнинг 26 февраль куни Австралиянинг Брисбен шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Дания, Австралия, Венгрия ва Янги Зеландия чемпионатларида тўп сурган. 2019 йилдан бошлаб эса Дэвид Ҳиндистонга келди ва “Атлетико Калькутта” клуби сафида тўп сурди. Сўнгра, 2020 йилдаг бошлаб “Атк Моҳун Баган”га кўчиб ўтди. Дэвид асосан вингер сифатида тўп суради.

Дэвид Австралия миллий терма жамоасига ҳам чақирилган. Фақатгина, 2008 йилда Хитойга қарши кечган Жаҳон чемпионати саралаш босқич учрашувида захирадан майдонга тушган.




Карл МакХью (Ирландия)

Ирландия фуқаролигига эга бўлган Карл МакХью 1993 йилнинг 5 февраль куни Леттермакавард шаҳрида дунёга келган. “Суиндон”, “Дандолк”, “Брадфорд Сити”, “Плимут Аргайл” ва “Мазервелл” клублари шарафини ҳимоя қилган МакХью 2019 йилдан бошлаб Ҳиндистонда тўп тепмоқда. Дастлаб у “Атлетико Калькутта”да ўйнади. 2020 йилдан эса “Атк Моҳун Баган”да тўп сурмоқда. Шуни айтиш керакки, Карл асосан марказий ҳимоя ва марказий ярим ҳимоя позицияларида тўп тепади.

Футболчи Ирландиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида тўп тепган.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика