UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  1 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  1 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  5 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  9 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  24 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  11 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0

"Насаф" – "Пахтакор" ўйини пойтахликлар сўровига кўра қолдирилди Янгиликлар

"Насаф" – "Пахтакор" ўйини пойтахликлар сўровига кўра қолдирилди

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашуви 20 май куни бўлиб ўтиши керак эди.

Мазкур беллашув "Пахтакор" футбол клуби сўровига асосан қолдирилади. 

"Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 10.9-бандида  Ўзбекистон U-20 термасининг Жаҳон чемпионати финал босқичи учрашувига уч ва ундан кўп футболчиси жалб қилинган клуб расмий учрашувни бошқа санага кўчиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли эканлиги қайд этилган. Ўзбекистон U-20 термаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Аргентинадаги мундиалга "Пахтакор"нинг 8 нафар аъзосини олиб кетишни режалаштирган: Отабек Боймуродов, Диёрбек Ортиқбоев, Абубакр Ашуров, Аббос Файзуллаев, Шаҳзодбек Раҳматуллаев, Беҳрузбек Асқаров, Пўлатхўжа Холдорхонов, Рустам Турдимуродов. Шундан келиб чиқиб, Лига "Пахтакор" сўровини қаноатлантиради. 

Регламент бўйича "Пахтакор" U-20 Осиё Кубоги даврида ҳам расмий учрашувларини суришни сўраши мумкин эди. Бироқ клуб ўтган давр давомида вазиятдан кўчиришларсиз чиқишга эришди. Айни вақтда эса нафақат юқорида номлари қайд этилган футболчилар жамоа билан бирга эмас, балки ёши нисбатан каттароқ қатор футболчиларда ҳам жароҳатлар мавжуд. 

Аввалроқ Лига "Пахтакор" ва "Насаф" иштирокидаги Ўзбекистон Суперкубоги учрашувини Қарши клубининг Чемпионлар Лигасидаги иштироки сабаб мавсум олдидан ўтказа олмаганди. Июнь ойида Сречко Катанес Ўзбекистон миллий терма жамоасини ФИФА кунларидан аввалроқ йиғишга мажбур бўлаётганини ҳам ҳисобга олса, 2022 йилги мавсум совриндорлари иштирокидаги ҳар икки ўйин июл ёки август ойларида ўтказилиши мумкин. Лига бу ҳақда кейинроқ қарор қабул қилади. Боиси биз ОФК томонидан Чемпионлар лигасининг 2023/24 йилги мавсумига қуръа ташланишини кутишга мажбурмиз. Зеро, мазкур мусобақада Суперлиганинг тўрт клуби Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Шундан келиб чиқибгина мавсумнинг иккинчи давраси учун тақвим шакллантириш мумкин бўлади.

Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика