UZ

Сўнгги янгиликлар

07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  0 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  7 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  146 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  9 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  2

"Насаф", "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Сурхон" футболчилари ОТЖнинг Доҳадаги йиғинига чақирилди! Янгиликлар

"Насаф", "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Сурхон" футболчилари ОТЖнинг Доҳадаги йиғинига чақирилди!

Маҳаллий клубларимизда ўйнаётган бир неча футболчилар Олимпия терма жамоамизнинг Доҳадаги йиғинларга жалб қилинади.

Championat.asia маълумотларига кўра, Алибек Давронов, Муродбек Раҳматов (иккиси "Насаф"), Жасур Жалолиддинов, Ҳусайн Норчаев (иккиси "Нефтчи"), Владимир Назаров,  Беҳруз Асқаров, Пўлатхўжа Холдорхонов ("Пахтакор") ва Улуғбек Ҳошимов ("Сурхон") ОТЖга чақирилди. Тўлиқ рўйхат ҳали расман эълон қилинмаган.

Маълумот учун,  Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида Доҳада ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Тимур Кападзе шогирдлари йиғин доирасида Қатар U-23 терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Париж олимпиадасига йўлланма берувчи U-23 Осиё кубоги шу йилнинг 15 апрелидан 3 май санасига қадар айнан Қатар мамлакатида бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "D" гуруҳида Вьетнам, Кувайт ҳамда Малайзияга қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика