

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов бугун "Насаф" кийиниш хонасига ташриф буюрди ва клубни ОЧЛда муваффақиятли иштироки билан табриклади. Суҳбат давомида "Насаф"нинг ОЧЛдаги муваффақиятли иштироки учун клубга қўшимча тарзда бир миллиард сўм мукофот пули берилиши айтилди. Бундан ташқари "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган кўкрак нишони билан тақдирланди. Ушбу видеони телеграм каналимизда томоша қилишингиз мумкин.




