“Насаф” Муборакда “Машъал” билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Narzulla Saydullayev
2 июн 2017, 12:41
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финали жавоб учрашувидан кейин "Насаф" футболчиларига қисқа муддатли таътил эълон қилинган эди.

Айни пайтда футболчилар дам олишмоқда. Навбатдаги 13-тур учрашувига тайёргарликлар 4 июнь якшанба кунидан бошланади. Шу куни “аждарлар” Қарши шаҳридаги қароргоҳларида йиғилишади.

Мураббийлар 8 июнь пайшанба куни Муборакда, “Машъал” жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган. Ушбу учрашув Б.Вафоев номидаги марказий стадионда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” 13-тур учрашувини сафарда Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси билан ўтказади. Учрашув 15 июнь пайшанба куни,  Ғузорда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz