UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  31 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  0 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  16 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  392 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

“Насаф” жамоаси аъзолари “Шўртан газ-кимё мажмуаси”да бўлишди Янгиликлар

“Насаф” жамоаси аъзолари “Шўртан газ-кимё мажмуаси”да бўлишди

Теглар :  Насаф
"Насаф" аъзолари клуб бош ҳомийси “Шўртан газ-кимё мажмуаси”да бўлишди ва заводдаги ишлаб чиқариш билан яқиндан танишишди.

Шундан сўнг мажмуадаги фаоллар залида жамоа аъзолари ва “Шўртан газ-кимё мажмуаси” ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбир аввалида жамоа президенти, "Шўртан газ-кимё мажмуаси” Бош директори Шуҳрат Асланов сўзга чиқиб, жамоа аъзоларини ва мажмуанинг барча ишчи ходимларини футболчилар томонидан яқиндагина қўлга киритилган Суперкубок билан самимий қутлади ва бу ютуқ Давлатимиз Мустақиллигининг 32 йиллигига Қашқадарё халқи учун ажойиб совға бўлганини таъкидлаб ўтди.  

Бош мураббий Рўзиқул Бердиев, техник директор Ботир Қораев, спорт директори Сергей Кучеренколар жамоа учун яратиб берилган шарт-шароитлар учун мажмуа раҳбарияти ва барча ходимларга клуб номидан ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Тадбир давомида завод ишчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Савол-жавоб руҳида кечган учрашувда жамоа аъзолари томонидан тайёрлаб келинган саволларга тўғри жавоб берганларга футболчилар ва мураббийларимиз томонидан эсдалик совғалари топширилди. Мажмуанинг ходимлари ҳам футболчиларга қарши саволлар билан жавоб қайтаришди.

Тадбир сўнггида мажмуа раҳбарияти ва жамоа мураббийлари ўртасида футбол бўйича ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Беллашувда дўстлик ғалаба қозонди.

“Насаф” футбол клуби матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика