UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  6 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  10 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  20 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  9 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  24 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  25 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10

"Насаф" иккинчи бор чемпион бўлишга ҳаракат қиладиган ОФК Кубоги ҳақида нималарни биламиз? Янгиликлар

"Насаф" иккинчи бор чемпион бўлишга ҳаракат қиладиган ОФК Кубоги ҳақида нималарни биламиз?

Осиё чемпионлар лигасидан умидимиз катта эди, бироқ "Пахтакор" ва АГМК гуруҳдан чиқа олмади.

Энди эса бор эътиборни нуфузи жиҳатдан ОЧЛдан кейинги ўринда турадиган ОФК Кубогига қаратамиз. Чунки бунда Қаршининг "Насаф" клуби юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари гуруҳ ўйинларини Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон клубларига қарши ўтказади. Қуйида ушбу мусобақага доир айрим маълумотларни келтириб ўтамиз.

17-бор ўтказиладиган мусобақа

ОФК Кубоги 2004 йилда ташкил қилинган мусобақа бўлиб, бу йилгиси аслида 18-мусобақа сифатида тарихга кириши лозим эди, бироқ ўтган йил пандемия сабаб ОФК Кубоги ўтказилмади, шу боис 17-марта ташкил этилаётган турнир десак тўғри бўлади. Яхши биласиз, 2011 йил "Насаф" Анатолий Демьяненко қўл остида айнан шу мусобақада ғолибликни қўлга киритганди. Мана орадан ўн йил ўтиб "Насаф" яна бир бор чемпион бўлиш мақсадида ОФК Кубогида ўйнайди. Бу сафар 10 йил олдин Демьяненко мураббийлар штабида бўлган Рўзиқул Бердиев капитан бўлиб кемани бошқаради. 


Барча чемпионлар

Қуйида мусобақа жорий этилганидан бери барча чемпионлар рўйхатини келтириб ўтамиз. Шуни айтиш жоиз, Қувайтнинг "Қувайт СК" ҳамда Ироқнинг "Эйр Форс" клублари уч мартадан мусобақа ғолиби бўлишган.

2004. "Ал Жайиш" (Сурия)

2005. "Ал Файсали" (Иордания)

2006. "Ал Файсали" (Иордания)

2007. "Шабаб Ал Ордон" (Иордания)

2008. "Ал Муҳаррақ" (Баҳрайн)

2009. "Қувайт СК" (Қувайт)

2010. "Ал Иттиҳод" (Сурия)

2011. "Насаф" (Ўзбекистон)

2012. "Қувайт СК" (Қувайт)

2013. "Қувайт СК" (Қувайт)

2014. "Ал Қодисия" (Қувайт)

2015. "Жоҳор Дарул Таъзим" (Малайзия)

2016. "Эйр Форс" (Ироқ)

2017. "Эйр Форс" (Ироқ)

2018. "Эйр Форс" (Ироқ)

2019. "Ал Аҳед" (Ливан)

2020. Мусобақа ўтказилмади

2021. ???


Чемпион ОЧЛга йўл олади

Бу йил ОФК Кубогида ғолиб чиққан жамоа келаси йил Осиё чемпионлар лигасида ўйнаш бахтига муяссар бўлади. Лекин  гуруҳ босқичида эмас, балки плей-офф баҳсларида. Агар плей-оффдан ўтса, унда гуруҳда курашни давом эттиради. 


Мусобақа 5 минтақага бўлинган ҳолда ўтказилади

ОФК Кубогини ўтказиш осон эмас. Осиё чемпионлар лигасида иккита минтақа бор: Ғарбий ва Шарқий. Лекин ОФК Кубогида иштирок этувчи аксар клублар у қадар бой эмаслиги инобатга олиниб, ОФК мазкур мусобақани бешта минтақага бўлиб ўтказишга қарор қилган: Ғарбий Осиё минтақаси, Жанубий Осиё минтақаси, Марказий Осиё минтақаси, АСЕАН минтақаси ва Шарқий Осиё минтақаси. 

"Насаф" Марказий Осиё минтақасида кураш олиб боради. Ушбу минтақада "Насаф"дан ташқари Тожикистоннинг "Равшан Кулоб" ва "Хўжанд", Туркманистоннинг "Олтин Аср" ва "Аҳал" ҳамда Қирғизистоннинг "Дордой" ва "Алай" клублари ҳам бор.

 

Ўйинлар тақвими

2020 йилнинг 11 ноябрь куни ОФК 2021 йилги мусобақа тақвимини тасдиқлади. Пандемия сабаб гуруҳ ўйинлари марказлашган тартибда ўтказиладиган бўлди. Шунингдек, ўтиш босқичи, плей-офф, ярим финал ва финал учрашувлари ҳам катта эҳтимол билан битта ўйиндан иборат бўлади. 

2021 йилнинг 25 январь куни мусобақани ўтказиш жадвали эълон қилинган бўлса, 1 мартда ОФК марказлашган тартибда ўтказиладиган гуруҳ ўйинлари мезбонларини маълум қилди. 


Гуруҳ босқичида нечта жамоа ўйнайди?

Бу йилги ОФК Кубоги гуруҳ баҳслари 14 майда старт олиб то 28 июнга қадар давом этади. Барча минтақаларни қўшиб ҳисоблаганда гуруҳ босқичида 39та жамоа иштирок этади.

Ғарбий Осиё минтақаси - "A", "B", "C" гуруҳлари

Жанубий Осиё минтақаси - "D" гуруҳи

Марказий Осиё минтақаси - "E", "F" гуруҳлари

АСЕАН минтақаси - "G", "H", "I" гуруҳлари

Шарқий Осиё минтақаси - "J" гуруҳи


Гуруҳлар ва жамоалар

Энди эса ҳар бир гуруҳда қайси клублар ўйнаши ҳамда гуруҳ учрашувларига кимлар мезбонлик қилишини келтириб ўтамиз.

"A" гуруҳи: "Ал Аҳед" (Ливан), "Ал Ҳидд" (Баҳрайн), "Ал Ваҳда" (Сурия), "Ал Наср" (Уммон). Гуруҳ ўйинлари Баҳрайнда ўтказилади. 

"B" гуруҳи: "Ал Салт" (Иордания), "Марказ Балата" (Фаластин), "Ал Ансар" (Ливан), "Ал Муҳаррақ" (Баҳрайн). Гуруҳ ўйинлари Иорданияда ўтказилади.  

"C" гуруҳи: "Тишриин" (Сурия), "Марказ шабаб Ал Амари" (Фаластин), Ал Файсали (Иордания), "Қувайт СК" (Қувайт). Гуруҳ ўйинлари Иорданияда ўтказилади.

"D" гуруҳи: "Мохун Баган" (Ҳиндистон), "Башундхара Кингс" (Бангладеш), "Мазия" (Мальдив), плей-офф ғолиби. Гуруҳ ўйинлари Мальдивда ўтказилади. 

"E"гуруҳи: "Равшан Кулоб" (Тожикистон), "Дордой" (Қирғизистон), "Аҳал" (Туркманистон). Гуруҳ ўйинлари Қирғизистонда ўтказилади. 

"F" гуруҳи: "Насаф" (Ўзбекистон), "Олтин Аср" (Туркманистон), "Хўжанд" (Тожикистон), Олой (Қирғизистон). Гуруҳ ўйинлари Тожикистонда ўтказилади. 

"G" гуруҳи: "Ханой" (Вьетнам), "Бали Юнайтед" (Индонезия), "Боеинг Кет" (Камбоджа), плей-офф ғолиби. Гуруҳ ўйинлари қаерда бўлиши маълум эмас. 

"H" гуруҳи: "Кедаҳ Дарул Аман" (Малайзия), "Лион Сити" (Сингапур), "Сайгон" (Вьетнам), "Персипура Жаяпура" (Индонезия). Гуруҳ ўйинлари Сингапурда бўлади. 

"I" гуруҳи: "Кая Илойло" (Филиппин), "Теренггану" (Малайзия), "Гейланг Интернешнл" (Сингапур). Гуруҳ ўйинлари Сингапурда бўлади. 

"J" гуруҳи: "Истерн" (Гонконг), "Тайнан Сити" (Хитой Тайпейи), "Атлетик 220" (Мўғулистон), "Ли Ман" (Гонконг). Гуруҳ ўйинлари Гонконгда бўлади.

 


"Насаф" гуруҳидан фақат битта жамоа кейинги босқичга чиқади

"Насаф" жой олган гуруҳни оддий деб бўлмайди. Лекин қаршиликларда биринчи ўринни олиш учун яхши имконият бор. Шуни эслатиб ўтмоқчимиз, бу гуруҳдан фақат битта жамоа кейинги босқичга йўл олади. Бу борада эса "Насаф"га омад тилаб қоламиз. 

"Насаф" ўйинлари тақвими:

14 май. "Насаф" - "Олой"

17 май. "Хўжанд" - "Насаф"

20 май. "Насаф" - "Олтин Аср"

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика