

Унга кўра, “Наполи” дарвозабони Давид Оспина 17 июнь куни Римда бўлиб ўтадиган “Ювентус”га қарши финал баҳсини ўтказиб юборади. Ярим финал жавоб ўйини доирасида ўтган “Интер”га қарши баҳсда у сариқ карточка олди ва бу унинг учун мусобақадаги иккинчи огоҳлантириш бўлди.
Шунингдек, “Милан” ҳужумчиси Анте Ребичнинг Кубокнинг битта ўйинига дисквалификация қилинди, у “Ювентус”га қарши 2-учрашувда Данилога нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва қизил карточка олиб, майдонни тарк этганди.



