

Эслатиб ўтамиз, бу учрашув Чемпионлар лигаси 4-тури доирасида бўлиб ўтади. Неаполликлар олдинги турда Манчестерда мағлубиятга учрашган эди.
"Чемпионлар лигаси жамоага қўшимча юклама бўладими? Менимча, бундай тасаввур билан фикрлаш тўғри эмас, чунки бу сайёрадаги энг яхши футбол мусобақаси. Унда қатнашаётганимиздан фахрланамиз. Биз ишонч билан ўйнашга ва яхшироқ ишлашга ҳаракат қилишимиз керак. "Сити" билан беллашув чиройли бўлади, чунки бу охирги ойларда Европанинг энг кучли жамоаси.
Натижага эришиш қийин бўлади, лекин биз бундай жамоа билан тенгма-тенг ўйнай олишимиздан фахрланамиз", - деди Сарри.




