"Наполи" қишда "Краснодар" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин

Aslanov Jasurbek
27 ноя 2017, 12:34
"Краснодар" ҳужумчиси Фёдор Смолов "Наполи" қизиқишлари доирасида.

Италия клуби қишда Россия терма жамоаси футболчисини сотиб олмоқчи. Маълум бўлишича, 27 ёшли футболчи неаполликларнинг 3-4-3 схемасига тўғри келади.

Смоловнинг "Краснодар" билан шартномаси 2019 йилнинг ёзида якунланади. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 20-25 млн. евро.

Смолов 2015 йилдан бери "Краснодар" шарафини ҳимоя қилади. Жорий мавсум у Россия чемпионатининг 12та учрашувида майдонга тушиб, 9та гол урди ва учта голли пас берди.

Олдинроқ, Смолов фаолиятини "Вест Хэм"да давом эттириши мумкинлиги эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Calciomercato