"Наполи" Гаттузо билан келиша олмаяпти

Mirjalol Normatov
22 дек 2020, 15:16
"Наполи" раҳбарияти бош мураббий Женнаро Гаттузо билан янги шартнома борасида музокараларни давом эттирмоқда.

"Il Mattino" хабарига кўра, томонлар шартнома борасида келиша олишмаяпти. Ушбу мавсумдаги натижаларни инобатга олиб, неаполликлар мутахассис билан шартномани яна 2 йилга узайтирмоқчи бўлган.

42 ёшли мутахассис 2019 йилнинг 11 декабрь кунида "Наполи" бош мураббийи бўлганди. Ушбу мавсумда "Наполи" А сериянинг 13 ўйинида 23 очко жамғарди ва турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Il Mattino

Сўнгги янгиликлар

Барча ›