

"Наполи" раҳбарияти ярим ҳимоячи Тьемуэ Бакайокони "Челси"дан сотиб олишни истамоқда. Неаполликлар бу борадаги ишларни давом эттирмоқда. "Кўклар" футболчининг трансфери учун 18-20 млн евро сўрамоқда.
Айни дамда Бакайоко "Наполи"да ижара асосида ўйнамоқда. Ушбу мавсумда 26 ёшли хавбек барча турнирларда 6 ўйинда қатнашиб, 1 голга ассистентлик қилди.



