Нани: “Роналду ҳотиржам ва унда соғайиш учун етарлича вақт бор”
04 июн 2014 14:09
Янгиликлар
Нани: “Роналду ҳотиржам ва унда соғайиш учун етарлича вақт бор”
Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисининг сўзларига кўра, жамоадоши Криштиану Роналду жароҳатидан ҳавотирланаётгани йўқ.
Жамоа шифокорлари Роналдуда бел ва чап оёғида жароҳат борлигини айтишган.
“Жароҳат олганингда, албатта қийин ҳолат юзага келади. Лекин Роналдунинг жароҳати жиддий муаммолар келтириб чиқармаслигига ишонаман. Футболчи жароҳатланганда , унинг кайфияти бузилиши табиий. Роналдуда тузалиш ва дам олиш учун етарли вақт бор. Унинг ўзи ҳотиржам”, - дейди Нани “A Bola”га берган интервьюсида.

Фикрлар