Намангандаги тадбир бошланмоқда (фото)

Aslanov Jasurbek
27 фев 2016, 12:57
Меҳмонлар Намангандаги "Namangan" меҳмонхонасига жойлашганлар.

Айни пайтда барча футболчилар шу ерга тўпланяптилар. Эсдалик учун олинган тўпларга Ўзбекистон чемпионлари ўз дастхатларини қўйишмоқда.

Тадбир соат 14:00да бошланади. Соат 16:00га қадар давом этадиган байрам шоусидан сўнг майдонга 1996 йил чемпионлари таклиф этиладилар. Режага кўра соат 16:00да бугунги "Навбаҳор" ва чемпион "Навбаҳор" ўртасида 15 дақиқадан иккита тайм кўргазмали ўйин бўлиб ўтади.



























Фото: Нодирхўжа Юлдашев ва Толибжон Қосимов.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia