UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   1 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  1 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  5 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  3 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  35 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  12

Намангандаги “Марказий” стадионига замонавий турникетлар ўрнатилди Янгиликлар

Намангандаги “Марказий” стадионига замонавий турникетлар ўрнатилди

Бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Сўнгги пайтларда футболимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар клубларимизни ҳам янгилик сари ундамоқда десак хато бўлмайди. Хусусан, “Навбаҳор” футбол клуби жорий йилги мавсумдан бошлаб ўйингоҳга кириш чипталари ва мухлисларни аниқ ҳисобини юритиш мақсадида кириш дарвозаларидаги турникетларга янги замонавий электрон мосламалар ўрнатди. Яъни кириш дарвозаларига ўрнатилган мослама чиптага туширилган штрих код орқали очилади. Бу ҳол чипталарни қалбакилаштиришни олдини олади. Шу билан биргаликда чиптасиз мухлислар ўйингоҳга кира олишмайди.


Шунингдек, ҳар бир дарвозага қўшимча кузатув камералари ҳам ўрнатилди. Янги инновацион ғояларни қўлланиши эса клубларнинг молиявий ҳолатини мустаҳкамланишида муҳим омил вазифасини ўтаб беради.

Эслатиб ўтамиз, бугун Намангандаги “Марказий” стадионида мавсумнинг очилиши ва Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Очилиш маросимида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўйин бошланишига ҳали анча вақт борлигига қарамай, "Марказий" стадиони атрофида футбол мухлислари жуда кўп. Бугун Наманганда ҳақиқий футбол байрами бўлиши кутилмоқда.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика