

Эслатиб ўтамиз, "Реал" Начонинг уч ўйинлик дисквалификацияси борасида апелляция берган эди, эътироз қаноатлантирилди ва испаниялик 3та эмас, 2та баҳсни ўтказиб юборади. Шундай қилиб, Начо "Барселона"га қарши баҳсда иштирок эта олади.
Маълумотларга кўра, "Барселона"дагилар ушбу янгиликни хотиржам қабул қилишган. "Бундай ишлар бизни ҳайрон қолдирмай қўйди" - дейди клуб вакилларидан бири.
"Барселона" ҳамда "Реал" ўртасидаги ЛаЛиганинг 11-тур ўйини 28 ноябрь куни бўлиб ўтади.



