UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  1 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

Набил Маълуал: “Бунёдкор”дан ҳар қандай хавф кутиш мумкин” Янгиликлар

Набил Маълуал: “Бунёдкор”дан ҳар қандай хавф кутиш мумкин”

“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қатарликлар иштирок этишди.
Унда бош мураббий Набил Маълуалга дарвозабон Аҳмад Софян ҳамрохлик қилди.

- Гуруҳ босқичининг аввалги турларида йўл қўйган хатоларимиз оқибатида масалани охирги турга қолдирдик. “Бунёдкор” эса сўнгги учрашувларда яхши ҳаракат қилиб, ўз имкониятини сақлаб қолди. Шу боисдан ҳам учрашувнинг ҳужумкор ва кескин ўтишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Рақиб кучли, уларни сафида турли хил футболчилар бор. Бўйи баланди ҳам, тезкори ҳам, зарбаси кучлиси ҳам. Шу боисдан ҳам “Бунёдкор”дан ҳар қандай хавфни кутса бўлади. Лекин биз ўз услубимизда ҳаракат қиламиз. Режаларимиз иш берса, гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтамиз, - дейди “Ал-Жаиш”нинг тунислик бош мураббийи Набил Маълуал.

- Тошкентдаги баҳсда ғалаба қозонган бўлсак-да, “Бунёдкор”дан етарли қаршиликка учрагандик. Қатардаги баҳсда рақиб ундан ҳам яхшироқ ўйнашига шубҳа қилмайман. Чунки уларнинг ҳозирги ҳолати деярли бизники билан бир хил. Эртага мухлисларбоп ўйин бўлади, деб айтган бўлардим, - дейди “Ал-Жаиш” посбони.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика