МЮнинг собиқ бош мураббийи Францияда ишлаши мумкин
Mirjalol Normatov
27 сен 2018, 22:40
Шотландиялик машҳур мураббий Дэвид Мойес Францияда ишлаши мумкин.
Mirror хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ устозига "Лига 1"ни жуда ёмон бошлаган ва шу орқали айни дамда турнир жадвалининг 19-поғонасида бораётган "Нант" жамоаси қизиқиш билдирмоқда.