МЮнинг икки ҳимоячиси рўйхатдан тушиб қолди

Sherzod Nurmatov
20 июл 2023, 17:50
Манкунианлар футболчиларни сотишади.

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячилари Алекс Теллес ва Эрик Байи жамоа таркибидан чиқариб юборилган. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манкунианлар футболчилар билан ҳисоблашишмайди ва уларни сотишга умид қилишмоқда. Теллес келишуви якунланиш арафасида. Бразилиялик футболчи "Ал Насср"га ўтиши кутилмоқда.

Байи ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ. Ивуарлик футболчи ўтган мавсумни ижара асосида "Марсел"да  ўтказганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›