

Мазкур учрашувдаги натижа «Манчестер Юнайтед»нинг Европа лигасини қайси босқичда бошлашига аниқлик киритади.
Демак, агар «Уотфорд» Гвардиола жамоасини таслим этса, у ҳолда «қизил иблислар» 25-июль куни Европа лигасининг 2-саралаш учрашувларида қатнашади. Бироқ, ҳал қилувчи баҳсда «шаҳарликлар»нинг қўли баланд келадиган бўлса, унда Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари Европа лигасини тўғридан-тўгри гуруҳ босқичидан бошлайди.



