UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  0 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  2 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  2 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  21 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  1 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  7 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  14 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  13 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  2

⚡️ МЮнинг бир неча дақиқалик “сирли қаҳрамони” ким? Янгиликлар

⚡️ МЮнинг бир неча дақиқалик “сирли қаҳрамони” ким?

Барчамиз хатодан холи эмасмиз.

Буни қарангки, АПЛ расмий сайти ҳам кичик, аммо кўпчиликнинг эътиборини тортган хатога йўл қўйди.

Англияда қишки трансфер ойнаси расман очилмасдан туриб, мусобақа расмий сайтидаги “Манчестер Юнайтед”га аталган бўлимда 11-рақамдаги сирли ҳужумчи пайдо бўлди. У португалиялик Бетинью (тўлиқ исми Альберто Алвеш Коэльо) эканлиги ҳамда ватанида 4-дивизион жамоаси "Эспиньо" шарафини ҳимоя қилиши маълум бўлди. 29 ёшли ўйинчининг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзигача тузилган, аммо АПЛ сайтида у 4 мавсумдан бери “қизил иблислар” шарафини ҳимоя қилиб келаётгани кўрсатилганди (навбатдаги “қовун”).

Тўғри, Бетинью “Туманли Альбион” ҳавосидан 2014/15 йилги мавсум баҳраманд бўлган. У ўша вақт Чемпионшипда бўлган “Брентфорд”да ижара асосида ҳаракат қилиб, “Норвич”га (0:3) қарши баҳсда захирадан ўйинга туширилган ва бу унинг Англиядаги ягона расмий учрашуви ҳисобланади.

Энди яна ўша хатога қайтамиз)

Айримлар, АПЛ сайтидаги маълумот Айвен Тоунининг (“Брентфорд”да мавсум кашфиёти) трансферига ишора бўлиши мумкинлигига шаъма қилишди. Коди Гакпонинг трансфери ўхшамаганидан кейин, МЮ бошқа ҳужумчи вариантини ўрганиши табиий…

“The Athletic” журналисти Лори Уитуэлл бугунги “Ноттингем Форест”га қарши баҳс олдидан Премьер-лига расмий сайтида ҳақиқатан хатога йўл қўйилгани ҳақида хабар берди ва 11-рақам остидаги “қаҳрамон” билан шартнома имзоланмаганини тасдиқлади. Мутасаддилар ушбу маълумотни тўғрилаш устида иш олиб бораётгани хабар қилинди.

Футболчи эса ўзида йўқ хурсанд

Бетинью сторисига МЮни тег қилиб, “Тез орада кўришгунча”, дея расм жойлади.

Унча бўйдор бўлмаган форвард (1,79 метр) “Спортинг” тарбияланувчиси ҳисобланади. У профессионал футболга 2011 йил кириб келган. Фаолиятининг бошида Португалиянинг бир қатор ёш тоифаларидаги термаларида (15 дан 21 ёшгача) ўйнаган. Айтарли натижаларга эришмаган "МЮнинг бир неча дақиқалик юлдузи" жорий мавсум Португалия 4 дивизионида 13 баҳсда 5 та голни ўз ҳисобига ёздирди.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика