Мюллер бир ярим ой майдонга туша олмайди

Narzulla Saydullayev
23 окт 2017, 10:20
«Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер 9-турда «Гамбург»га қарши ўйинда (1:0) жароҳат олди.

28 ёшли футболчи иккинчи таймда майдонга тушди, бироқ 10 дақиқа ўтгач оғриқлар туфайли майдонни тарк этди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан сўнг Мюллер 5–6 ҳафта даволаниши кераклиги аниқланди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bild.de