

Бу ҳақда "қизил иблислар" матбуот хизмати хабар бермоқда.
28 ёшли франциялик футболчининг жароҳат сабаб бир ой атрофидаги муддатни ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Варан "Манчестер Юнайтед"га 2021 йилнинг августида "Реал"дан ўтди. Футболчи жорий мавсум жамоа таркибида 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



