UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  0 16:32U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  16 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  1 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  1 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  20 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  34

МЮ трансфер масалалари бошлиғи клуб базасига келди, Брунунинг ўтиши яқинми?! Янгиликлар

МЮ трансфер масалалари бошлиғи клуб базасига келди, Брунунинг ўтиши яқинми?!

Шу кунларда Европа трансфер ойнасида энг кўп муҳокама қилинаётган ва диққат-марказда бўлиб турган мавзу Бруну Фернандешнинг МЮга ўтишидир.

Сўнгги маълумотларга кўра, клуб ва футболчи ўзаро шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Футболчи янги жамоасида ҳафтасига қанча маош олиши ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалиб улгурди.

"Манчестер Юнайтед"нинг трансфер масалалари бошлиғи Мэтт Жодж кеча клубнинг Каррингтондаги базасига келган. Мэттнинг базага кириб кетаётгани акс этган суратларни "The Sun" нашри чоп этди.


Жоджнинг базага келишидан мақсад Бруну Фернандеш трансферини якунлаш эканлиги тахмин қилинмоқда.


Шунингдек, Англия кубоги доирасида "Вулверхэмптон"га қарши баҳсда захирадан майдонга тушиб жароҳат олган Маркус Рэшфорд ҳам кеча базага келган. Сульшер шогирдининг "Ливерпуль"га қарши якшанба куни ўтадиган учрашувда иштирок этишига умид қилмоқда.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика