МЮ Санчесдан қутилиш учун 15 млн. евро тўлашга тайёр

Aslanov Jasurbek
3 май 2019, 17:12
"Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнасида Алексис Санчес билан хайрлашмоқчи.

Маълумотларга кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти ҳафтасига 500 минг фунт тўланадиган футболчига янги клуб топиш қийинлигини яхши билади. Шу сабабли манкунианлар Санчесни бошқа клубга сотиб, унга йиллик маошининг ярмини тўлаб бермоқчи (15 млн. евро).

Шу билан бирга "Манчестер Юнайтед" Алексиснинг ёзда ижарага бериш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail