МЮ Магуайрни дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айлантирмоқчи

Aslanov Jasurbek
1 авг 2019, 12:15
"Манчестер Юнайтед" аввалгидек "Лестер Сити" ҳимоячиси Харри Магуайрни харид қилиш ниятида.

Манкунианлар Англия терма жамоасининг 26 ёшли футболчиси учун 80 млн. фунт тўлашга тайёр.

Агар Магуайр МЮга ўтса, футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айланади. Айни дамда ушбу рекорд "Ливерпуль" футболчиси Виржил ван Дейкка тегишли. Ҳимоячи ўтган йили 75 млн. фунт эвазига "Саутгемптон"дан "қизиллар" сафига ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports