

Футболчи бу борада клубга мурожаат билан чиқиб, ўзини трансферга қўйилишини сўраган. Унга "Манчестер Юнайтед" даъвогарлик қилмоқда. Ундан ташқари "Барселона" ҳамда ПСЖ каби клублар ҳам вазиятни кузатиб бормоқда.
Футболчининг агенти Жорже Мендеш эса мижозига жамоа қидириш билан банд бўлмоқда. Мартинес ушбу мавсумда барча турнирларда 13 ўйинда қатнашиб, ҳисобига 6 гол ва 3 ассист қайд этган.



