МЮ Грилиш учун катта суммадан воз кечишга тайёр!

Mirjalol Normatov
17 май 2020, 17:53
"Манчестер Юнайтед" ёзда "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилишни сотиб олишга тайёрланмоқда.

Унинг трансфер нархи 80 млн еврога тенг. "Mirror"нинг ёзишича, бирмингемликлар Чемпионшипга тушиб кетган тақдирда ҳам хавбекка тўланадиган пул миқдори ўзгармайди. Айни дамда "Астон Вилла" АПЛ турнир жадвали 19-поғонасида кетмоқда.

Ушбу мавсумда Грилиш АПЛнинг 25 ўйинида 7 гол ва шунча ассистентлик қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror