МЮ Фернандешга 80 млн евролик ўринбосар топди

Alisher Ostonov
31 май 2025, 16:18
Педро Гонсалвеш "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин.

Инглиз клуби "Спортинг"нинг 26 ёшли ярим ҳимоячисини сотиб олиш бўйича таклиф билан чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Агар манкунианликлар хавбек Бруну Фернандешни "Ал Ҳилол"га сотса, унинг ўрнига ушбу ўйинчини харид қилиши мумкин.

Португалия клуби футболчини товон пули сифатида кўзда тутилган 80 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Акс ҳолда "Спортинг" музокаралар олиб бориши даргумон.

Педру Гонсалвеш ўтган мавсумда барча мусобақаларда 20 та ўйинда 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.


Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: A Bola

Сўнгги янгиликлар

Барча ›