МЮ "Бенфика" футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин, агар...

Mirjalol Normatov
30 мар 2022, 23:35
"Манчестер Юнайтед" "Бенфика" форварди Дарвин Нуньес билан шартнома имзоламоқчи.

"The Telegraph" хабарига кўра, 22 ёшли футболчи "Атлетико"га ўтишни истамоқда.

Аммо манкунианликлар ҳам агарда келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этсагина трансферни ўйлаб кўриш ниятида. "Арсенал" ҳам футболчига қизиқиш билдирган, аммо "Бенфика" трансфер учун 60 миллион евро сўраётгани боис лондонликларнинг қизиқиши сўнган.

Январь ойида "Ньюкасл" ва "Вест Хэм" Нуньес борасида музокаралар олиб борган.

Ушбу мавсумда форвард барча турнирларда 33 ўйинда қатнашиб, 26 гол ва 2 ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›