Мхитарян: "Арсенал"га ўтганимнинг сабабларидан бири - Венгер"

Aslanov Jasurbek
30 янв 2018, 17:26
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян "Арсенал"га ўтганининг сабаби ҳақида гапириб берди.

"Мураббий сени ҳурмат қилиши жуда муҳим. Унинг талабларини биламан. Венгер - "Арсенал" ўтишимнинг асосий сабабчиларидан бири. У ажойиб ва талабчан мураббий эканлигини ҳамма билади. Уни анчадан бери биламан ва бу қарорни қабул қилиш қийин бўлмади. "Арсенал"да ўйнаш - ҳар бир футболчининг орзуси" - дейди Мхитарян.

Мхитаряннинг "Арсенал"даги дебюти бугун содир бўлади. 30 январь куни "тўпчилар" АПЛнинг 25-тур учрашувлари доирасида "Суонси Сити" меҳмони бўлишади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›