UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 19:20Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  14 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  0 18:50Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:1 (матнли трансляция)  8 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  2 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0

Музаффар Музаффаров: “Навоийдаги ўйин менга жуда ёқди” Янгиликлар

Музаффар Музаффаров: “Навоийдаги ўйин менга жуда ёқди”

Навоийда бўлиб ўтган “Қизилқум” – “Нефтчи” (2:2) баҳсидан сўнг фарғоналиклар аъзоси Музаффар Музаффаров ўйин ҳақида фикр билдирди.

-  Дастлаб ўйин борасидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?
-  “Қизилқум”га қарши баҳсга жиддий хозирлик кўрдик. Рақиб  номдор ва тажрибали ўйинчиларга эга эканлиги барчамизга яхши маълум. Шунга қарамай, ўтган турдаги ғалабадан руҳланган ҳолда сафарга уч очко ниятида бордик. Тезкор гол уришга эришдик ва бўлим охирида ҳам навбатдаги голга эгалик қилик. Хаттоки, навоийлик мухлислар ҳам ғалабамизга шубҳа қилмаганди десам муболаға бўлмайди. Ўйин менга жуда ёқди. Йигитлар Навоийда ўтган учрашувларга нисбатан яхши ҳаракатланишди. Бироқ иккинчи бўлимда ғалабани сақлаб қола олмаганимиз ёқимсиз бўлди. 



-  “Қизилқум” Навоийда жуда кучли ўйин намойиш этади.  Ўйин бошида киритилган тезкор гол ва умуман мазкур омадли старт ҳақида нима дейсиз?
- Футболчи учун гол уриш энг ёқимли ҳолат саналади. Тезкор гол уриб жамоага фойдам текканидан хурсандман. Тўғриси ўйинни кечроқ вақтга қўйилгани сабабли йигитлар ҳам беллашувдан завқ олиб ҳаракат қилишди. Чунки учрашув вақти футбол ўйнаш учун жуда қулай вақтга белгиланди. “Обод” билан Фарғонада кечган сўнгги уй ўйини жуда эрта вақтга тўғри келганди. Шу сабаб, ўйинимиз чиқмаганди. Энди “Навбаҳор” билан баҳсни қулай вақтга белгилашади деб умид қиламан.

-  "Нефтчи” жамоаси 23 май куни Фарғонада “Навбаҳор”га қарши навбатдаги дербида иштирок этади. Учрашувдан нималар кутяпсиз?
-  “Нефтчи”нинг мақсади битта – ҳамиша ғалаба қозониш! Ҳа, наманганликларга қарши беллашув ҳам қизғин ўтиши аниқ. Ҳали мухлисларни стадионга қайтарамиз. Мен бунга ишонаман, - Музаффаров.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика