Музаффар Абдуллаев: ”Ғалабамизни устозларга бағишлаймиз”

Narzulla Saydullayev
2 окт 2016, 10:45
Олий лиганинг 24-тур доирасида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси сафарда “Олмалиқ” меҳмони бўлди.
Шиддатли беллашувда жиззахликлар қўли баланд келди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу беллашувдан сўнг жамоа посбони Музаффар Абдуллаев ўз фикрлари билан бўлишди.

- Ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг ғалаба қозонишимиз шарт эди. Уйдаги ўйиндан сўнг мухлислармиз хафа бўлишганди. Ғалабага бўлган иштиёқимиз рақиб жамоадан кучлилик қилди ва биз 3 очкога эга чиқдик. Мураббийларнинг кўрсатмаларини 100 фоиз бажардик. Ушбу ғалабамизни бизни шу даражага етишишимизга сабабчи бўлган устозларимизга бағишлаймиз. Кейинги ўйинларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман, – дейди Абдуллаев.

Дилдора Холбоева
“Сўғдиёна” матбуот  хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›