Музаффар Абдуллаев: “Бугун натижа учун ҳаракат қиламиз”

Narzulla Saydullayev
9 авг 2016, 13:22
Олий лиганинг 17–туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Суғдиёна" учрашувидан олдин меҳмонлар дарвозабони Музаффар Абдуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.
-  Бугун бўлиб ўтадиган учрашув ҳар иккала жамоа учун ҳам муҳимдир. Биз ўтган турларда ўз майдонимизда кетма-кет дурранглар қайд этиб очколар йўқотдик. “Бунёдкор” мамлакатимизнинг кучли жамоаларидан бири. Шундай бўлса-да, биз мураббийимиз кўрсатмаларини беҳато бажариб, бугунги ўйинда имкон қадар очко олишга ҳаракат қиламиз. Жамоамиздаги барча футболчилар ўйинга шай ҳолатда. Машғулотларда ҳам тегишли кўрсатмалар асосида ҳаракат қилдик.

"Сўғдиёна" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›