Мухтор Қурбонов: "Муҳим очколарни қўлга киритдик"
06 июн 2015 23:26
Янгиликлар
Мухтор Қурбонов: "Муҳим очколарни қўлга киритдик"
"Машъал" - "Шўртан" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Мухтор Қурбонов ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Бугунги ўйин драматик тарзда ўтди. Бунга ҳамма мухлислар гувоҳ бўлди. Биринчи бўлимда "Машъал" орқада ҳаракат қилиб биринчи гол уришди. Биз ўйинга келишдан олдин ҳам улар айнан шундай услубни танлашини билган эдик. Пенальти тўғри ёки нотўғри бўлганини билмадим. Дарвозабонимиз буни олиб чиқди. Кейин йигитларни руҳи кўтарилиб , ғалабага олиб келди. Жуда ҳам муҳим очколарни қўлга киритдик. Турнир жадвалида жамоалар зич кетмоқда. Йигитларга раҳмат айтаман. Бундай иссиқ об-ҳавода майдонда югуришди. Катта меҳнат қилишди" , - дейди Мухтор Қурбонов.
"Пенальти гол бўлганида ? Билмадим. Агар шу вазиятда гол киритилганда йигитлар руҳан мағлуб бўлиб қолиши мумкин эди. Худога шукур дейман бизга омад келди"
"Қишги йиғинлар давомида "Машъал" билан назорат учрашувлари ўтказдик, ПФЛ кубоги финалида ўйнадик. Умуман олганда жамоа услубини билар эдик. Ўрта чизиғимизни зич қилиб уларга эркинлик бермаслик ҳаракат қилдик. Ўйин охирида ҳам айнан ўрта чизиқни зич ушладик"
"Суҳроб Бердиев "Сўғдиёна"да ўйнаган вақтида етакчи эди. "Сўғдиёна" таркиб жиҳатидан бизга қарагандан кучсиз жамоа бўлган эди ва шу жамоанинг етакчиси эди. У жамоада яққол у ўйинчи билинар эди. Менимча у жамоада ўзини яхши ҳис қилмаяпди. Ўйлайманки у секин-секин киришиб кетиши керак. Жамоамизда ўтган йили ўйнаган футболчилардан битта қолган. Бирдан кучли жамоа шакллантириш қийин. Бойматов ҳам "Қизилқум"да лидер эди бу ҳам худди шундай гап"
"Техник носозлик туфайли афтобусда муаммо билан келдик. Бундан ташвишда эдим. Ғузорда ўйинларни кеч қўямиз. Футболчиларга ҳам яхши муҳит керак"
"Футболчилар жамоа танлайдиган бўлиб қолган. Улар биринчи лига жамоаси билан ўйнаса кучсиз ўйнайди, кучли клублар билан ўйнаса кучли ўйнайди. Айнан мана шу ўзбек футболининг муаммосидир. "Насаф" билан зўр ўйнадик, "Машъал"га қарши ундай эмас. "Пахтакор" устидан қозонилган ғалаба руҳий жиҳатдан бизга ижобий таъсир этди. Умуман жамоалардан ҳужумчилар йўқ. Бугун Таран ҳам пенальтидан урди. Асосий эътиборимиз чемпионатга қаратилган. Ҳар уч кунда майдонга чиқиш бу жуда оғирдир"

Фикрлар