UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  3 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  1 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  12 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  11

Мухтор Қурбонов: "Мақсадимиз "Шўртан"нинг олдинги қаддини ростлаш" Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: "Мақсадимиз "Шўртан"нинг олдинги қаддини ростлаш"

Ўтган мавсум "Шўртан"ни кучлилар сафига олиб чиққан Мухтор Қурбонов бу йил мураббий сифатида элитада дебют мавсумини ўтказади.
Аниқроғи бугун Қурбонов учун расмий баҳслар бошланади. "Нефтчи"га қарши баҳс олдидан ғузорликларнинг мураббийини суҳбатга тортдик.

- Мамлакатимизда навбатдаги миллий чемпионат ўйинлари бошланди. Жорий мавсумдан мураббий сифатида нима кутяпсиз?
- Ўзингизга яхши маълумки, бу йил олий лигада 16та жамоа иштирок этади. Бу эса қизиқишни янада оширади. Футболчилар ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлади. Рақобат кучайиши табиий. Бундан ташқари халқаро майдонларда тўртта жамоамиз ўйнамоқда. Албатта бу ички чемпионатимиз савиясини ошишида хизмат қилади. Бундан  миллий ва бошқа ёшдаги терма жамоаларимиз ҳам ютади.
 
- Жамоангизни янги мавсумга қай тариқа тайёрлай олдим деб ўйласиз? Умуман таркибдан кўнгил тўқми?
- Ўйлайманки мавсумга тайёргарлик яхши бўлди ва биз тайёрмиз. Кўзлаган мақсадга эришдик. Қишки йиғинлар чоғида ўзимиз режалаштирган назорат ўйинлари ва бошқа юмушларни тўлиғича бажардик. Трансфер жараёнида ўзи таркибда кўришни истаган футболчиларни қўлга кирита олдик. Шунингдек сафимизга янги келиб қўшилган ўйинчилар бир-бири билан ҳудди ака-укадек бўлиб кетди. Футболда бу жуда муҳимдир. Бошқача айтганда таркиб борасида кўнгил тўқ. Курашчан жамоани шакллантири олдик деб ўйлайман.

- Бу йил мураббий сифатида олий лигада дебют мавсумингизни ўтказасиз. Бунга қандай ҳозирлик кўрдингиз? Қандайдир ҳавотир ёки хадик йўқми?
- Ўтган мавсум биринчи лигада бош мураббий бўлиб ишладим. Мана бу йил олий лигада дебют қилишга яқин турибман. Албатта лигалар ўртасида фарқ катта. Сўз билан ифодалаб бера олмайдиган қандайдир ҳаяжон бор. Лекин ҳадиксираш йўқ. Негаки бу йилги йиғилган таркибимиз билан мавсумни кўнгилдагидек ўтказишимизга ишонаман.

- Жамоага яратиб берилаётган шароитлар хусусида нима дейсиз?
- Клубимиз раҳбари Облаёр ака Расуловга ва бош ҳомийимизга бу борада бутун жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Мавсумга муносиб тайёргарлик кўришимиз учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилди. Бугунги кунда айтарли муаммо йўқ.

- Дебют мавсумингиз олдидан мухлисларга нима деган бўлардингиз?
- Мақсадимиз ғузорлик мухлисларни мазмунли ўйинлар орқали хурсанд қилиш. Ўйламанки йигитлар буни уддасидан чиқади. Олий лигада гранд клублар қаторига қўшилиш ва "Шўртан"нинг олдинги қаддини ростлаш асосий мақсадларимиздан биридир.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика