UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  0 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  8 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  8 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  20 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  8 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  20 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  7 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0

Мухсин Низомиддинов: "Мен учун Анваржон Хожимирзаев де Брюйнедан ҳам кучли" Янгиликлар

Мухсин Низомиддинов: "Мен учун Анваржон Хожимирзаев де Брюйнедан ҳам кучли"

Про-лиганинг 17-тури доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Қўқон-1912" бош мураббиий Мухсин Низомиддинов ўз фикрларини билдирди.


- Ўйин қийин бўлишини билардик. Суперлигани мақсад қилган икки жамоалар тўқнаш келди. Бу доим қизиқарли бўлади. Мухлисларбоп ўйин бўлди. Шу сабабли Қўқондан ҳам шунча мухлис келди. Улар учун ғалаба қозонамиз дегандик. Икки вазиятни қўйиб юбордик. Ҳечқиси йўқ, навбатдаги ўйинларга тайёргарликни даовм эттирамиз. Ҳаёт давом этади. 

- Жамоа биринчи бўлимдан кўра иккинчисида агрессивроқ ҳаракат қилди. Рақиб жарима майдончасида кўпроқ бўлишга, вазиятлар яратишга интилди. Бу ҳисоб билан боғлиқми ёки иккинчи бўлим учун олдиндан тайёрланган режами?

- Ҳар бир жамоада А,Б планлар бўлади. Биз ҳам "Локомотив"ни ўрганиб чиққанмиз. Тезкор гол қўйиб юбормаслигимиз ва гол уришимиз керак эди. Бироқ бу биринчи бўлимда агрессив футбол ўйнамади дегани эмас. Биринчи бўлимда уч-тўртта юз фоизлик вазиятлар бўлди, бироқ бундан фойдалана олмадик. Рақиб эса битта тепди, рикошет билан кириб кетди. Бунга қарадик, ҳисобда ортда қоляпмиз ва шунга яраша ҳаракат қилдик. 

- Анваржон Хожимирзаевнинг бу йил қайтадан кашф қилинганини кўряпмиз. Унинг қайси томонларини ўрганиб чиқяпсиз ва қайси кўрсатмалар орқали ўйинини яхшилади?

- Анвар Хожимирзаев қандай футболчи десам бўлади. Ҳамма уни де Брюйнега ўхшатади. Мен учун у де Брюйнедан ҳам кучли. Яъни, ўз чемпионатлари даражасида. Бизни ичимизда у де Брюйнедан кучли бола. Унинг ҳам тилини топдик, гаплашдик, кўз тегмасин, мана голлар уряпти ва янада кўпроғини кутяпман. У Про-лигада тўпурар бўлади. 

- Учрашув охирида юзага келган стандартни амалга оширадиган ижрочи топилмадими?

- Тепадиган футболчиларимиз бор эди. Жарималарни кўп ишлаймиз, масалан, Маликжонов ҳам бор эди. Бугун Анваржон Хожимирзаев тепди. Бу футбол. Сўнгги дақиқаларда шошилиш, эхтиросли вазиятлар бўлади. Машғулот бошқа, ўйин бошқа. 

- "Қўқон-1912" 7 йилдан буён Тошкентда мағлуб бўлмаётганди. Шу фактор ўйиндан олдин миянгиздан ўтмадими?

- Йўқ, у фикр ўтмайди. Бизда ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш мақсади бор. 10 йилдан бери ютяпсизми, жамоада ким мураббий бўлади, қандай ҳолатда бўлади, фарқи йўқ. Ютиш керак. Бу миядан ўтмайди, барчаси пешонага ёзиб қўйилган бўлади. Барча мураббий ютишга ҳаракат қилади. 

- Саволни бошқачароқ бераман: ноқулай рақиб тушунчасига ишонасизми?

- Йўқ, бунга ишонмайман. 

- Про-лигада жамоалар сони 11тагина ва ўйинлар сони кам. Ўзбекистон клублари бир йил давомида нечта ўйин ўтказиши керак?

- Бу ишни тегишли одамлари қилади, улар барчасини ҳисоблашади. Мен мураббийман ва жамоани ўша 11 ўйин бўлса, 11 ўйинга тайёрлаш. Бу ўйинларни ҳар куни ўйнаймизми, 3 кундами ёки ҳар ҳафтада фарқи йўқ, жамоани тайёрлашимиз керак бўлади. Қолганини математиклар ҳисоблашади. Мана, Англияда жамоалар ҳар 3 кунда ўйнашади ва бундан кўп хафа бўлишади. Уларда дам камроқ. Бизда эса кўпроқ. Энди вазият шуни тақозо қиляпти. Пайти келади, ҳали жамоалар кўпайиб қолса, барчаси жойига тушиб кетса керак. 

- Иккинчи давра тақвими чиққанига кўп бўлмади. Бу мураббийларга қанчалик даражада қийинчилик келтириб чиқарди?

- Саволингизга ўзингиз жавоб бериб қўйдингизку. Ўйинни ўйнадик, балки тақвим 10 кундан кейин чиқар, балки 3 кундан кейин. Энди улар ҳам ниманидир ҳисоблашяпти. Лекин ПФЛ бизни доимий огоҳлантириб турибди. Ўйинни тахминан қачонлигини сўрадик ва улар 14 сентябрларга бўлади дейишди. Биз шунга яраша тайёрландик. Масалан бугун ўйнаб, кейинги ўйинимизни қачон ўйнашимизни билмай қолган жойимиз бўлгани йўқ. Барча гапираверади. ПФЛ ҳаммани огоҳлантиради. Тахминан шу кунга тайёрланинглар, дейишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика