UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  8 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  37 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  11 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Мухлисларсиз футбол бир тийинга қиммат Янгиликлар

Мухлисларсиз футбол бир тийинга қиммат

Кеча "Ливерпуль" ўз уйида "Сандерленд"ни қабул қилди.

Қизиллар ўйинни ўз устозисиз бошлашди. Учрашувдан олдин "Ливерпуль" устози Юрген Клопп ўзини ёмон ҳис қилди ва у аппендицит бўлгани аниқланди. Майдонга бош мураббийсиз чиққан Мерсисайд клуби ўз мухлислари қўллаб-қувватлаши билан ажойиб ўйин ўтказаётган эди. Аввалига бироз қийинчиликка учраган мезбонлар, иккинчи бўлимда ҳисобни очишди. Сўнгги баҳсларда "Ливерпуль" ишқибозларининг ёқимтойига айланиб бораётган Роберто Фирмино Жеймс Милнернинг тўп оширишини голга айлантирди.


10 дақиқа ўтиб яна ўша бразилиялик Фирминонинг сай ҳаракатлари билан ҳисоб 2:0 кўринишига келди. "Хоффенхайм" собиқ ярим ҳимоячиси жарима майдончаси ичида тўпни Лалланага шунчалик қулай етказиб бердики, Адам уни дарвозага буриб юборса бўлди эди. Лаллана бу ишни эплади. 


Ҳаммаси жойида эди, аммо 77-дақиқада...


Бир неча кун олдин "Ливерпуль" мухлислари жамоанинг келаси мавсумдаги учрашув чипталари 59 фунтдан 77 фунтга оширилишидан норози бўлган. Шу сабаб, мерсисайд ишқибозлари клуб тарихида илк бор намойиш ўтказишга қарор қилган эди. Бу оддий намойиш бўлмаган, мухлислар ўйинниг 77-дақиқасида "Энфилд" стадионинин тарк этишга келишиб олишди ва шундай бўлди ҳам.

76-дақиқада ҳисоб 2:0 эди. Кейинги дақиқа бошланиши билан стадиондаги кўплаб мухлислар норозилик кайфиятида хуштак чалишди ва аста-секин трибуналар ўз эгасидан айрила бошалди. Турли баннерлар, хуштакбозлик, сўкинишлар... 


"Ливерпуль" мухлислари ҳеч қачон ўз севимлиларини бунчалик осон ташлаб кетмаган, хатто жамоа йирик ҳисобда мағлуб бўлаётган пайтда ҳам футболчиларни бор овозлари, қарсаклари билан қўллаб туришган. Бўшаб қолаётган стадионни кўрган футболчиларнинг кайфияти ҳам тушиб кетди. Сўнгги учрашувларда бирорта аниқ зарбани бартараф эта олмаган Миньоле бу сафар ҳам ўз жамоасини қутқариб қола олмади. Адам Жонсон 82-дақиқада ҳисобни қисқартирди.


Баҳснинг асосий вақти якунланишига бир дақиқа қолганда Жермейн Дефо "қизиллар"га "тарсаки туширди" ва ҳисоб тенглашди. Эҳтиросли мураббий ва енгилмас мухлисларисиз қолган "Ливерпуль" ҳеч нарса қила олмади. Ўйинда дуранг қайд этилди.

"Ливерпуль" раҳбарияти бу муаммони ҳал қилади деган умиддамиз, чунки ушбу клуб мухлисларига бутун дунё ҳавас билан қарайди. Мухлис мижоз эмас-ку!


Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика