Мухлислар учун! "Локомотив" - "Навбаҳор" учрашувида UZMOBILEдан чиройли рақамлар ўйналади
28 мар 2019 16:24
Янгиликлар
Мухлислар учун! "Локомотив" - "Навбаҳор" учрашувида UZMOBILEдан чиройли рақамлар ўйналади
Ўзбекистонннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" Суперлига 2-тур учрашувини ўз майдонида ўтказади.
"Темирйўлчилар" 30 март куни "Локомотив" стадионида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан куч синашишади. Ўйин 19:00да бошланади.
Шу куни "Локомотив" стадионига келиб чипта харид қилган мухлис UZMOBILE алоқа операторидан чиройли рақамга эга бўлиш имкониятини қўлга киритади. Учрашувнинг танаффус вақтида мухлислар учун лотерея ўйналади ва омадли чипта эгасига UZMOBILE компанияси томонидан чиройли рақам тақдим этилади.
Шундай экан, 30 март куни ТТЗ "Локомотив" стадионида бўлиб ўтадиган "Локомотив" - "Навбаҳор" баҳсини ўтказиб юборманг.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар