UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  3 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  30 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Мухлисдан мактуб: Олдингдан оққан сувни қадри йўқ ёхуд барбод қилинаётган “Сурхон” лойиҳаси Янгиликлар

Мухлисдан мактуб: Олдингдан оққан сувни қадри йўқ ёхуд барбод қилинаётган “Сурхон” лойиҳаси

Янги 2023 йил Ўзбекистонда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» дея номланган бир паллада ўзбек футболида малакали мутахассислардан бири Ҳамиджон Актамов қадрсизланаётганини кўриб очиғи одам ўйланиб қолди.

2023 йил аввалидан янги мавсумда яхшигина шовқин кўтариши кўзда тутилган ва жамоани топ даражага кўтариши кутилган Ҳамиджон Актамовнинг «Сурхон»даги фаолияти катта сўроқ остида қолди. Бу эса кўплаб сурхандарёлик футбол шинавандаларининг ташвишлантириб қўйди. 

Чемпионатимизга интрига, чемпионлик ва медаллар учун курашда рақобат тақдим этиши кутилган қизиқарли «Сурхон» лойиҳаси кутилмаганда барбод бўлиш арафасида.

Жамоани қийин вазиятда қабул қилиб, “Сурхон”ни Суперлигада олиб қолган ва янги мавсумда юқори ўринлар учун курашувчан жамоани тузаётган Ҳамиджон Актамовга нисбатан ноҳақлик қилинмоқда.

Бу нафақат Актамовга, балки кўп минглаб сурхандарёлик футбол ишқибозларига нисбатан ҳам ноҳақлик эмасми?

Навоийда олдидан оққан сувни қадрламагандек, “Сурхон”га ҳам келиб қолиб қисқа фурсатда ўзини ишбилармонлигини кўрсатган менежерни қадрига етмаслик якунда қимматга тушиши тайин.

Неча йиллардан буён жамоа олий лигада фақатгина жон сақлаш учун курашиб келган. Бу йил ниҳоят Ҳамиджон Актамов тузаётган жамоа юқори вазифаларни бажаришга шайланаётганини кўриб, Сурхондарёда ҳам топ жамоа барпо қилинаётганини эшитиб хурсанд юрган мухлисларнинг қувончи узоққа чўзилмади.

“Сурхон” профессионал футбол клуб. Жамоа Тошкентдаги қандайдир Феникс деган болалар мактабидан чиқаётган ва шу ерда ишлаётган болалар футболи мураббийлари учун тажриба майдончаси бўлишига жим қараб туролмаймиз!

Биз мухлислар Ҳамиджон Актамовни ноҳақ бўшатилиб, олдимиздан оқиб турган сувни қадрига етмасак, яна бу нарса Ўзбекистонда инсон қадрланиши керак бўлган 2023 йилда бўлаётгани Ҳамиджон Актамовга нисбатан ноҳақлик.

Ҳамиджон Актамов-ку эртами кеч ўзига бўладиган янги таклифларни қабул қилиб, ўз ишини давом эттириб кетади. “Сурхон”га эса ҳар доим ҳам бундай юқори малакали менежерлар келавермайди. Бизга тажриба ўтагани ва ўзини шахсий лойиҳасини ўз манфаати йўлида “Сурхон” орқали амалга оширишни истайдиган ва хатто лицензияси йўқ мутахассислар пайдо бўлаверади.

Сурхондарё ҳокимияти ва Eriel компанияси раҳбариятидан “Сурхон” жамоасига ҳурмат билан ва профессионал муносабатда бўлишларини сўраб қолардик.

“Сурхон”га Eriel компанияси ҳомийлик қилишни бошлаганда жамоамиз янги даражага кўтарилишини кутгандик. Аксинча қуйига ўша эски даражамиздан ҳам пастроқ қулашни асло кутмагандик!

Бунга эса асло жим қараб туриб бўлмайди!

Сурхондарёлик бир гуруҳ футбол мухлислари номидан

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика