UZ

Сўнгги янгиликлар

22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  0 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  37 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  34

Мухлис қадри ёхуд "Янгиер"даги ўйин олдидан юзага келган норозилик кайфияти Янгиликлар

Мухлис қадри ёхуд "Янгиер"даги ўйин олдидан юзага келган норозилик кайфияти

Хабарингиз бор, ҳозирда мусобақа жадвали юқори ва қуйи тўртликларга ажратилган.

Биласиз, юқори тўртлик жамоалари Суперлигага чиқиш учун кураш олиб борадилар, аниқ мақсад қўйилган. Юқори тўртликдан ҳозирга қадар Фарғонанинг "Нефтчи" ва Самарқанднинг "Динамо" клублари муддатидан аввал элита йўлланмасини қўлга киритишди. Суперлиганинг 12-жамоаси билан ўтиш ўйинида майдонга тушиш ҳуқуқини берувчи 3-ўрин эгаси эса сўнгги турларда ҳал бўлади. Бу йўлланмага Тошкентнинг "Олимпик" ва Бухоронинг "Нурафшон" жамоаларидан бири эга чиқади.

Қуйи тўртликда эса вазият бошқачароқ. Дастлаб 10 та жамоа билан бошланган Про лигада айни дамда 8 та жамоа қолган, "Истиқлол" ва "Оқ-тепа" маълум сабабларга кўра мусобақани тарк этишди. Аслида қуйи тўртлик жамоалари Про лигада қолиш учун курашишлари шарт эди. Икки жамоа чемпионатдаги иштирокини тўхтатганидан сўнг Про лигани ҳеч бир жамоа тарк этмайдиган бўлди. Вазият борасида ҳеч кимни айблаш ниятимиз йўқ, лекин қуйи тўртлик жамоалари иштирокидаги ўйинларда аниқ мақсад йўқолиб қолгандек. Майли, футболчиларга ўйин амалиёти учун шароит яратиб берайлик, мураббийлар шу каби хотиржам руҳда ўтадиган учрашувларда турли тактик услубларни синовдан ўтказиб олсин. Ҳар ҳолда мақсад шу каби омиллар асосида ташкил этилса, мақсадга мувофиқ.

Бугун Про лиганинг қуйи тўртлик жамоалари ўртасида 24-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Урганчда "Хоразм" Ғузорнинг "Шўртан" клубини қабул қилган бўлса, "Янгиер" ўз майдонида "Арал Самали" билан куч синашди. Таҳририятимизга етиб келган маълумотга кўра, Янгиерда бўлиб ўтган ўйин аввалида учрашувни стадионда томоша қилиш мақсадида келган мухлислар ташқарида қолиб кетишган. Аниқ фактларга таянадиган бўлсак, учрашувга кириш учун чипталар сотуви йўлга қўйилган ва стадион кассаси ўйин бошланишига атиги 5 дақиқа қолганида очилган. Бундай вазиятда табиий холда касса олдида турнақатор навбат юзага келади, том-маънода айтадиган бўлсак, "ур-йиқит" ҳолати содир бўлади. Баъзи жамоалар стадионларга киришни бепул қилиб қўйиб ҳам мухлис тўплай олмаётган вақтда "Янгиер" клуби мутасаддиларининг бу ишлари ҳайратланарли.  

Умид қиламизки, клуб мутасаддиларининг мазкур ҳолат бўйича ўринли сабаблари бўлган ва келгусида такрорланмайди. Чунки айрим ёш мухлислар билмаслиги мумкин, "Янгиер-Қурувчи" жамоаси ўзига яраша шонли тарихи бор бўлган номдор клуб. Мос равишда жамоа қайси лигада иштирок этса ҳам ўйинларини томоша қилиш учун келадиган мухлислари ҳамиша топилади.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика