UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  1 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  3 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  20 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0

Мутолаа учун. 2006 йили Мойес Рунини судга бериб, унда ғалабага эришганди Янгиликлар

Мутолаа учун. 2006 йили Мойес Рунини судга бериб, унда ғалабага эришганди

Ўз хатосини тан олиш ҳақидаги кичик тарих.

Англия футболида илк марта мураббий собиқ футболчисини судга берди. Шундан кейин ҳам икки томон ўртасидаги муносабатлар илиқлигича қолди ва ҳатто вақтлар ўтиб, яна бирга ишлашга ҳам улгуришди.

Ҳамкорлик

2002 йилнинг март ойи, Мойес "Эвертон" бош мураббийлигига келди. Бўлажак юлдуз 16 ёшли Руни "ирислар" билан шартнома имзолади. Футболчининг оиласидагилари ушбу клубга мухлислик қиларди. Руни ҳам "кўклар"нинг ашаддий мухлиси ва шотландиялик ҳужумчи Данкан Фергюсоннинг персонал ишқибози бўлган. Мураббий футболчини асосий жамоага ўргатишни бошлади. Ёзда у "Тоттенхэм"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.

2003 йилнинг январь ойи, Руни "Эвертон" билан илк профессионал шартнома имзолади ва ўша пайтда энг кўп маош оладиган ёш футболчига айланди (ҳафтасига 13 минг фунт).

2004 йилнинг май ойи, "ирислар" мавсумни 17-ўринда якунлашди, Уэйн 40 ўйинда 9 гол урди. Ҳа, зўр натижа эмас, аммо ёш футболчи учун ёмон ҳам эмас.

2004 йилнинг июнь ойи, Европа чемпионатида Англия 1/4 финалда Португалияга ютқазиб қўйди, турнирда Руни 4 гол билан тўпурарлар рўйхатидан ўрин олди. Энди унинг атрофида жамоадан кетиши борасидаги гаплар урчий бошлади. "Эвертон" ҳам ўз навбатида ёш футболчисини 50 млн фунтдан камига сотиб юбормоқчи эмасди. Шунингдек, Рунига янги шартнома таклиф қилиниб, унга ҳафтасига 50 минг фунт маош беришмоқчи бўлишди. Руни эса клубдан кетиш ташаббусини кўрсатаётганди.

2004 йилнинг август ойи, трансферлар ойнаси ёпилишига бир неча соат қолганида Уэйн 27 млн фунт эвазига "Гудисон Парк"ни "Олд Траффорд"га ўзгартирди. Томонлар қисқа вақт ичида келишувга эришишди, орадан йиллар ўтиб, бу трансфер эса АПЛ тарихида энг муҳими бўлиб қолди.

"Ирислар" мухлислари бироз хафа бўлишди. Ливерпуль кўчаларида эса шундай ёзувлар пайдо бўлди: "Уэйн, сен биз учун Ҳудо бўлишинг мумкин эди, аммо "иблис" бўлишни ўзинг танладинг".

2005 йилнинг май ойи, "Манчестер Юнайтед" турнир жадвалида 3-ўринни эгаллади. Мавсум давомида Уэйн ЕЧЛдаги дебютида хет-трик қайд этди. Шундан кейин у барча турнирларда 17 гол уриб, жамоанинг тўпурарига айланди.

Ўша мавсумда "Эвертон" ҳам ЕЧЛ йўлланмасини берадиган 4-ўринни эгаллади. Мойес эса йилнинг энг яхши мураббийига айланди.

Жанжал

2006 йилнинг июль ойи, Руни "Wayne Rooney - My Story So Far" номли автобиографиясини тақдим қилди. Китобда ёзилишича, Руни "Эвертон"дан кетиш истаги борлигини Мойесга мураббий "тунги капалаклар"га борганидан кейин пайдо бўлганини айтган экан. Мутахассис ҳам бу борадаги суҳбатни "Liverpool Echo" нашрига тақдим қилди ва бу эртаси куни газеталарга чиқиб кетди.

Автобиографияга эътибор берсак, шундан кейин воқеалар ривожи бироз ёмон тус ола бошлаган. Руни ва унинг рафиқаси уларнинг шахсий ҳаётлари ОАВда ҳаддан ташқари фаол тарзда ёритилишидан азият чекишган. Уэйн ўз китобида шотландиялик мутахассисни "аҳмоқ, ишониб бўлмайдиган шахс" деб эътироф этган.

2006 йилнинг сентябрь ойи, Мойес Рунини, ёзувчи Хантер Дэвис ва ишлаб чиқарувчи "HarperCollins"ни судга берди. Мураббий собиқ футболчисини туҳматчи деб атади ва китобдаги айрим жумлалар унинг шахсий ва профессионал ҳаёт йўлига катта зарба берганини айтди. Умуман олганда бу унинг ҳиссиётларига таъсир қилди ва "руҳий қийналишни бошлади". Шунингдек, шаҳзодага ўхшатилгани ва ва бу ёруғ оламдаги барча нарсани назорат қилишни истагани, шунингдек, 2004 йили футболчининг "Манчестер Юнайтед"га ўтишига таъсир ўтказгани борасидаги гаплар ҳам мураббийга ёқмади. Дэвид тахминан 300 минг фунт эвазига футболчини судга берди.

2008 йилнинг июнь ойи, суддаги ҳолат. Йиғилишда шотландияликнинг адвокати Эдвард Парладорио шундай деди: "Жаноб Мойес ушбу мақолада бевосита ҳам билвосита ҳам манба бўлмаган. Унинг томонидан ҳеч қандай ишончни суиистеъмол қиладиган ёки сотқинлик ҳолати кузатилмаган".

"Бахтни қарангки, жаноб Руни, жаноб Дэвис ва "HarperCollins Publishing Limited" ҳам ўз хатосини тан олиши учун адвокатлари билан келишган. Улар халқ олдида ўз сўзларини қайтиб олиб, кечирим сўрашлари керак".

"Айбланувчилар жаноб Мойесга кўрсатилган компенсация пулини тўлаб, унинг юридик харажатларини ёпишга рози бўлишди"

Ҳужумчининг адвокати Сара Тулан ҳам айрим фактларни қўшиб кетди: "Барча айбимизни тан оламиз, футболчининг ёзган гаплари асоссиз ва исботсиз келтирилган. Шу сабабли мураббийни ноқулай ҳолатга тушириб қўйганимиз учун узр сўраймиз".

Мураббийнинг ўзи ҳам бу борада шундай деди: "Мени яхши биладиган барча, умид қиламанки, менинг инсонийлик ғурурим борасидаги фикрларини ўзгартиришмаган. Мен бироз хафа бўлдим ва бу ёзилган барча гаплар бўҳтон ва ҳақиқатга мос келмаслигини барча билиши кераклигини истадим. Мен ёзилган гаплар учун кечиримни қабул қилиб олишга қаттиқ интилдим".

"Бу судда ғолиб бўлишдан мақсад пул орттириб олиш эмас, ютилган суммани "Эвертон"нинг собиқ футболчилари фондига ўтказиб юбораман. Ўтган барча ишларни унутамиз ва Уэйнга, унинг оиласига энг яхши тилакларни тилайман".

Суднинг нархи 300 минг фунтни ташкил қилган ва бу кейинчалик қаноатлантирилган, Дэвид эса ваъда қилганидек, пулни фондларга ўтказиб юборди.

Шу орқали АПЛ тарихида илк марта юқори даражали мураббий ўзининг собиқ футболчисини судга берди.

Хафагарчаликлар ўтиб кетди

Мойес Рунини судга берган бўлса-да, келажакда мураббий бир неча бора футболчининг иқтидори ҳақида гапирди. Ҳужумчининг АПЛ ўйинларидаги ёрқин ҳаракатлари, ўртадаги ажойиб ҳамкорликлар борасида кўп суҳбатлар бўлди, ундан ташқари футболчини яна "Эвертон"га қайтишини ҳам истади.

2012 йилнинг октябрь ойи, шотландиялик мутахассис "The Guardian" нашрига берган интервьюсида "катта номнинг яралиши"да берган ёрдами учун Уэйнга катта ташаккур билдирди.

Дэвид: "Эвертон"га ўтганимда Уэйн ҳам мен билан бирга шу ерга келгани учун ундан доимо миннатдорман. Уни жамоага мослаштира олдим ва барча матбуот ҳамда халқ Рунини Англиянинг энг яхшиларидан бири, балки, энг зўр футболчиси деб эътироф эта бошлади. Бу ҳам менинг "Эвертон"даги статусимга катта таъсир ўтказди, шунингдек, клубга бўлган эътиборни оширди", - деб тан олди.

"Унинг ривожланиш йўлини томоша қилиш қизиқарли бўлган. Кўпчилик одамлар, Мойес Рунини назорат қила олмайди деб ҳисоблаганди. Шу боисдан унга "Манчестер Юнайтед"даги Фергюсоннинг олдига боргани маъқул эди. Бироқ Сэр Алексда Руни билан муаммолар бўлиши мумкин деб ўйлагандим".

Йўллар яна кесишди

2013 йилнинг май ойи, МЮ матбуотга Рунининг кетиш истаги борлигини айтди. Раҳбарият ҳам футболчини трансферга қўйишни истамаяпти. ОАВ ва мухлислар томонидан Рунининг ёмон жисмоний ҳолати сабабли Фергюсон билан мунозаралар бўлаётгани ҳақида гаплар тарқади.  Ўша вақтда сэр Алекс МЮдан кетишини эълон қилди, унинг ўрнига Мойес келди.

2013 йилнинг сентябрь ойи, - Уэйн яна бир бор Дэвиднинг футболчисига айланди. "Мойес қўл остида шуғулланиш мен учун қулай. У "Эвертон" шарафини бирга ҳимоя қилаётганимиздаги машғулотларни янада жозибали қилган. Энди бу янада қизиқарлироқ бўлган ва менга жуда ҳам ёқди. У жамоани бошқаришга лойиқ жуда яхши, катта тажрибага эга мутахассис", - деди Руни.

Шунингдек, Руни янги мураббийлар келиши унга янги ҳаёт тақдим қилганини ҳам таъкидлади - Мойес Рунини севимли нуқтаси марказий ҳужумчи позициясига қайтарди.

2014 йилнинг март ойи, "Манчестер Юнайтед" ЕЧЛ 1/8 финали жавоб ўйинида "Олимпиакос"ни мағлуб этди. Ҳужумчи ушбу ғалабани мухлислари ва бош мураббийига атади.

2014 йилнинг апрель ойи, хайрлашув. Дэвиднинг "қизил иблислар" либосидаги фаолияти қисқа бўлди. "Эвертон"га қарши ўйинда учралган мағлубиятдан кейин мураббий истеъфога чиқарилди. Бу эса манкунианликларнинг келаси мавсум ЕЧЛда ўйнаш имкониятидан маҳрум қилди.

Мойеснинг кетганидан кейин Руни мураббийини биргаликда ўтказган фаолияти учун ташаккур билдирди. Қайд этилишича, айнан Мойес ҳужумчининг жамоадан кетиш истагини сўндирган ва клуб билан шартномасини узайтиришига муваффақ бўлган.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика