UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  30 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

“Мустақиллик кубоги — 2018”: “Яшнобод” жамоаси “B” гуруҳидан жой олди Янгиликлар

“Мустақиллик кубоги — 2018”: “Яшнобод” жамоаси “B” гуруҳидан жой олди

Футбол бўйича Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лига жамоалари ўртасида “Мустақиллик кубоги — 2018” баҳсларига қуръа ташланди.

Мусобақа низомига кўра, бу галги мусобақада ўн олти жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Жамоалар қуръага мувофиқ,  тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда учрашувларни бошлайди. Гуруҳ ғолиблари  ярим финалга йўлланмани қўлга киритишади.

Яшнобод туманининг “Яшнобод” жамоаси мусобақанинг “В” квартетидан жой олган. Унда яшнободликлар “плей-офф” йўлланмаси учун “Бунёдкор-Б”, 16-БЎСМ ҳамда LSF футболчилари билан куч синашади.

Мусобақанинг қолган гуруҳлари қуйидагича кўриниш олган:
“А” гуруҳи: “Сергели”, “Трактор”, “Локомотив-2”, “Олимпик”.
“С” гуруҳи: “Ёшлик”, “Пахтакор-1”, “Пахтакор-2”, “Осиё”ФК.
“Д” гуруҳи: “Оқтепа”, “Автомобилист”, “Локомотив-1”, “Атлетико”.

Гуруҳ ўйинлари 30 июлда бошланади. Дастлабки турда “Яшнобод” футболчилари ўз майдонида 16-БЎСМ жамоасига қарши тўп сурса, иккинчи жуфтликда “Бунёдкор-Б” — LSF майдонга тушади.


Иккинчи тур, 3 август
16-БЎСМ — “Бунёдкор-Б”, LSF — “Яшнобод”
Учинчи тур, 7 август
“Яшнобод” — “Бунёдкор-Б”, 16-БЎСМ — LSF.

Мусобақа низомига кўра, ярим финалнинг дастлабки жуфтлигида “А” ва “В” гуруҳлари ўзаро рўбарў келса, “Д” ва “С” гуруҳлари ғолиблари ўртасидаги баҳсда иккинчи финалчи номи аниқланади. Бу учрашувлар 11 август куни бўлиб ўтиши белгиланган.

Бош соврин соҳиби 15 августда бўладиган финалдан сўнг маълум бўлади.

Мусобақа ғолиби мавсум охирида ПРО-лигага йўлланма берувчи “пулька”да қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, “Яшнобод” жамоаси ҳозирда Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лигасида биринчи давра учрашувларидан сўнг, ўз гуруҳида тўққизинчи турдан сўнг, 22 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қиляпти.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика