UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38"Челси" Франция клубидан ҳимоячи олмоқда  0 15:10"Барселона" Рэшфордни ижарага олади  6 14:4715 ёшли футболчи ЖЧда ўйнамоқчи  0 14:22Эшитдик-да! "Машъал" ганалик футболчи билан келишувга эришди  2 14:05"Реал" ва "Барселона" Испания Кубоги чорак финалидаги рақибларини билиб олди  13 13:39"Лечче" футболчиси Аморимнинг биринчи хариди бўлиши мумкин  0 13:13ОФКнинг "Pro" лицензияси бўйича мураббийлик ўқув-курсининг 3-модули Бельгияда давом этмоқда  0 12:45"Бунёдкор" мураббийлар штабида италиялик мураббийлар иш бошлади  5 12:26"Барселона" "Жирона" билан келишолмаяпти  1 12:05"Хоразм" Суперлигада уй ўйинларини қаерда ўтказади?  10 11:55"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановнинг африкалик тенгқурини сотиб олишга яқин  28 11:31Расмий хабар: "Хоразм" Суперлигада ўйнайди, фақат...  23 11:10Расмий хабар: Шукурали Пўлатов Про лига дебютанти билан шартнома имзолади  2 10:20Абдуқодир Ҳусанов нима учун 45-рақамни танлаганини айтди   42 10:15Майкл Бабатунде "Машъал" билан хайрлашди  2

Мурод Исмоилов: “Вазиятларни якунлашда озгина совуққонлик етишмади” Янгиликлар

Мурод Исмоилов: “Вазиятларни якунлашда озгина совуққонлик етишмади”

“Нефтчи” – “Қизилқум” учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини билдиришди.
Мурод Исмоилов (“Нефтчи” бош мураббийи): - Ўйин ҳар иккала жамоа учун ҳам оғир бўлиб ўтди. “Қизилқум” жамоаси Фарғонага яхши тайёргарлик билан келганлигини айтиб ўтишимиз керак. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, кўп имкониятлардан фойдалана олмадик. Шогирдларим бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Бизга вазиятларни якунлашда озгина совуққонлик етишмади деб ўйлайман. Рақиб жамоа асосан қарши ҳужум тактикасида ҳаракат қилди.

- Бу ўйинда шогирдларимни айблай олмайман. Улар қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Бугунги ўйинда 3 очко учун майдонга тушгандик. Афсус ғалаба қозона олмадик.

- Захирадан майдонга тушганлар ичида Смоляченко ва Фомин ўйинга киришиб кета олишмади. Зоҳид Абдуллаевда бир қанча имкониятлар булди. Лекин у ҳам имкониятлардан фойдалана олмади.

- Жамоамизда ўйинни ўз қўлига оладиган етакчи уйинчи етишмаётгандек туюляпти. Мелзиддинов ҳам, Оника ҳам етакчилик ролини бажара олишмаяпти. Кейинги уйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.


Комилжон Икромов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика