Мурод Исмоилов: “Сўғдиёна” бизни шок ҳолатига тушириб қўя олди"
29 сен 2013 19:52
Янгиликлар

Мурод Исмоилов: “Сўғдиёна” бизни шок ҳолатига тушириб қўя олди"
“Пахтакор” – “Сўғдиёна” (4:3) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида биринчи бўлиб майдон эгалари устози Мурод Исмоилов қатнашди.
“Бугунги ўйинга ҳар қанча тайёргарлик кўрганимиз билан наф бўлмаган кўринади. Рақиб бизни шок ҳолатига тушириб қўя олди. Танаффус пайтида айтадиган гапларни айтдик. Ўзларини ҳам ғурурлари уйғониб кетди шекилли ташаббусни қўлларига ола билдилар. “Сўғдиёна” эса ақлли ўйин намойиш этди. Агар жиззахликлар 4 имкониятдан ҳам фойдалана олишганида барчаси бошқача тугарди. Бунақа ўйиндан яна иккитаси бўлса асабларимиз қандай бардош берар экан билмадим”, - деб гап бошлади Исмоилов.
- Кейинги ўйин “Локомотив” ва бу жамоа кичик хатоларни кечирмайди.
- Бугун бир қатор асосой таркиб ўйинчиларимизнинг хизматидан фойдалана олмадик. Уларни йўқлиги билинди. “Локомотив” билан ўйинда Махарадзе ва Қиличев сафга қайтади. Лобанов эса оёгидан жароҳат олган. Темурхўжа дисквалификация муддатини ўтаяпти.
- 2012 йили катта фарқни йўқота олиб чемпион бўлади деб ҳеч ким ўйламаган эди. Бу турда пешқадамлар очко йўқотишди...
- Ҳаммамиз биламиз ўлимдан бошқа ҳамма нарсани иложи бор. Реал қарасак имкони бор. Аммо рақиблар ҳам бугунги турдан хулоса чиқаришади. Аввалги йилгига қараганда қийин бўлади. Бизни эса “Нефтчи” ва “Шўртан” каби рақиблар билан ўйинларимиз турибди.

Фикрлар