UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   3 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  4 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  30 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  103

Мурод Бобожонов: “Ғалаба қозонишимизга омад етишмади” Янгиликлар

Мурод Бобожонов: “Ғалаба қозонишимизга омад етишмади”

Суперлиганинг 1-турида “Сурхон” Тошкентда “Олимпик” билан ўйнади.

Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Ўйиндан кейин термизликлар ҳужумчиси Мурод Бобожонов фикрларига қулоқ тутдик.

“Авваламбор ҳаммани янги мавсум бошлангани билан табриклайман. “Олимпик” билан баҳс жуда ҳам қизиқарли кечди. Икки жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар юзага келди. Аммо, мавсумнинг биринчи ўйини бўлгани боис, барибир камчиликлар кузатилди. Ўйлашимча, жорий мавсум жуда қизиқарли кечади. 

Ғалаба қозонишимизга омад етишмади. Бизда гол уриш учун қулай имкониятлар пайдо бўлди. Аммо, аниқ зарбани бериш вақтида озгина совуққонлик етишмади. Албатта, бу футбол, шунақа ҳолатлари билан қизиқарли кечади. “Олимпик” билан баҳсда йўл қўйилган хатолардан тўғри хулосалар чиқарган ҳолда кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Ўйлайманки, ғалабали ўйинларимиз олдинда. 

Испаниялик мураббийлар менда ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Яқинда иш бошлаган бўлса-да, муҳитга жуда тез киришиб кетди. Машғулотларимиз ҳам кўтаринка кайфиятда ўтказилмоқда. Бу мураббийлар билан яхши натижалар кўрсата оламиз. Ғалабали ўйинларимиз ҳали олдинда дея оламан”.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика