UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  2 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  2 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  3 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  4 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  9 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  28

Мураббийнинг кучи қачон кўринади? Янгиликлар

Мураббийнинг кучи қачон кўринади?

Ўзбекистон МТЖ ноябрда Қозоғистонни мағлуб этиб, Россия билан дуранг ўйнаганидан сўнг бир танишим Сречко Катанецни роса мақтаб қолди.

"Катанец ҳақиқатан зўр мураббий экан, шуни олдинроқ олиб келиш керак эди", дея баралла гапирди. Мен эса унинг фикрига жавобан Катанецнинг зўрлигини ҳали кўрмадик, олдин биронта расмий ўйинда жамоани бошқарсин, кейин қанақалиги билинади дедим. Нима демоқчи эканимни қуйида тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Словениялик мураббий 2021 йилнинг 27 августидан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқаряпти ва у билан 4 йиллик шартнома тузилган. Сречко Катанец келганидан бери Ўзбекистон МТЖ фақат учта расмий баҳс ўтказди. Энди рақибларни қаранг: Шри Ланка, Мальдив ва Таиланд. Осиё Кубоги саралаш босқичида шу жамоаларни мағлуб этиб, қитъа чемпионатига йўл олдик. Учта ўйинда тўплар нисбати 9-0. 

Ундан кейин сентябрда Камерунни ютдик. Камерун кеча Бразилияни ютди! Ноябрда Қозоғистондан 2:0 ҳисобида устун келдик, сўнгра Россия билан 0:0 ўйнадик. Мақтагулик натижалар, тўғри, лекин буларнинг бари ўртоқлик учрашувлари. Мураббийнинг асл кучи эса расмий ўйинда кўринади. 

Ўртоқлик ўйинига муносабат барибир бошқача бўлади. Ҳамма эркин, стадионга бемалол келади, бир-бири билан чақчақлашади, форма кияди ва ўйнаб кетади. Аммо расмий ўйиндаги хавотир бир ҳафта олдин бошланади. Босим кучаяди, ютқазиб қўйсак-чи деган хавотир пайдо бўлади.

Биласизми, Катанец келганидан бери ҳали биронта босими юқори ўйин ўтказмади. Австралия, Япония, Жанубий Корея каби кучли рақибларни қўя турайлик, биз ҳеч бўлмаса Уммон, Иордания, БАА билан уч очколи баҳсда курашиб кўрайлик, кейин Катанецнинг кимлиги кўринади. 

Ушбу мураббий бошчилигида Шри Ланка, Мальдивларни ютганимиз ҳеч нарса эмас! Ўртоқлик баҳсларида Қозоғистонни ютиб, Россия билан дуранг ҳам ҳеч нарса эмас. Катанецнинг асл кучи фақат иккита мусобақада кўринади: Осиё чемпионати ва Жаҳон чемпионатига саралаш. Бундан бошқа мусобақа биз учун ҳеч нимани англатмайди. Шу боис ҳозирдан Катанецни зўр мураббий деб осмонга отмаган маъқул.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика