UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Мората "Челси"да тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  1 19:36Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. "B" гуруҳи 1-тур натижалари + ФОТО  0 19:12Breaking: "Ювентус" Бернардески борасида келишувга эришди  2 19:08«Локомотив» ҳужумчиси рус тилидан имтиҳон топширади  5 18:57Назорат учрашуви. "НБУ-Осиё" - "Қизилқум" 0:0. ФОТО   3 18:53«Ливерпуль» 80 млн евро эвазига «РБ Лейпциг» футболчисини сотиб олади  7 18:47Расман: Курт Зума клубини ўзгартирди (фото)  5 18:27Петр Чех "Арсенал" футболчиларига кубокни кўтармасликни айтди (ВИДЕО)  5 18:17Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?  37 17:28Тошкент клубларидан бирига ливанлик футболчи келадими?  12 16:49ЛаЛига. Биринчи турда "Реал" ва "Барселона" қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  10 16:35Спортчилар ижтимоий тармоқларда  6 16:33ЛаЛигага қуръа ташланди. "Эл-классико" баҳслари қачон бўлиб ўтади?  16 16:28"Бухоро" кеча машғулот ўтказди. ФОТО  17 16:20Моуриньо: "Манчестер Сити"га қарши ўйин - яхши машғулот бўлди"  3

17 июл 20:31
Янгиликлар

Муносабат: Бабаян таклиф этган футболчилардан кимлар Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйнаши мумкин?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир ҳафталик йиғин ўтказиш мақсадида Туркияга йўл олди.

ЎФФ расмий сайтида ёзилишича, футболчиларимиз у ерда иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади ва рақибларнинг ким бўлиши ҳозирча маълум эмас. Бундан кўриниб турибдики, бизга рақиб бўлиши мумкинлиги жамоалар номи Туркиядаги машғулотлар пайтида аниқ бўлади.

Ва катта эҳтимол билан Ўзбекистоннинг иккита ўйиндаги рақиби клублар бўлади. Чунки бу йиғин ФИФА кунларида ташкил этилмаётгани боис ҳозир Туркияда бизга ўхшаб йиғин ўтказаётган бошқа терма жамоа бўлмаса керак.

Аслини олганда, терма жамоамиз шаклланиши учун мана шундай йиғинлар керак, лекин ҳозир мавриди эмас. Чунки бошқа терма жамоалар йиғилмаётган бир пайтда бизнинг йиғилиб узоққа отланишимиз, бунинг устига бирорта клуб билан ўйнаб қайтишимиз терма жамоа обрўсига фақат салбий таъсир кўрсатади.

Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилган жамоа бундай йиғинлардан узоқ юриши керак. Футболга эътибори юқори деярли барча давлатларда футболчилар давралар оралиғида ўз клубларида шуғулланишади, ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишади, аммо нима учундир Ўзбекистон терма жамоаси доим йиғин ташкил этишдан чарчамайди.



Худди шунақа йиғин февралда Анталияда ҳам ташкил этилганди. Терма жамоамиз у ерда "Амкар", кейин Арманистоннинг қайсидир клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказганди. Аммо мартдаги ўйинларда бу наф бермади. Тўғри, ўз майдонимизда Қатарни 1:0 ҳисобида мағлуб этдик, аммо бу ҳам Одил Аҳмедовнинг жарима тўпини моҳирона амалга ошириши эвазига рўй берди. Сафарда Сурияга ютқазиб қўйганимиз эса ҳеч қандай оқлашга сабаб бўла олмайди.

Мана энди яна шунга ўхшаш вазиятда турибмиз. Яна Туркия йиғини, фақат бу сафар ёзнинг қайноқ палласида. Февраль йиғинидан кейин мартда аввалига меҳмонда Сурияга, кейин Тошкентда Қатарга қарши ўйнагандик. Июль йиғинидан кейин ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилади: сафарда Хитой меҳмони бўламиз, кейин уйда Жанубий Кореяни қабул қиламиз.

Терма жамоамиз Туркияга йўл олишидан аввал бош мураббий Самвел Бабаян матбуотга берган интервьюсида олий лиганинг биринчи даврасида ўзини кўрсатган футболчиларни йиғинга олиб кетаётганини айтиб ўтди. Хўп, шундай ҳам дейлик, лекин эртага расмий ўйинлар бошланганда бу футболчилардан нечтаси терма жамоага таклиф этилади? Аксар футболчиларнинг ўзида "Мен Туркия йиғинида ўзимни кўрсатишим керак, чунки августда яна чақириламан" деган ишонч борми?

Бундай ишонч фақат Бабаян бош мураббий бўлганидан бери аввалги ўйинларда чақирув олган футболчидагина бўлиши мумкин. Лекин бошқалар эртага барибир асосий ролда легионерлар бўлишини жуда яхши билишади. Бу аллақачон синовдан ўтган ва футболчиларни бу билан ишонтириб бўлмайди.

Ҳозир хорижда фаолият олиб бораётган легионерлар терма жамоамизнинг асосий кучи ҳисобланади ва бунга қаршилигимиз йўқ. Чунки ҳақиқатдан ҳам легионерларимиз ўзлари тўп тепаётган чизиқдан келиб чиқиб айтганда маҳаллий ўйинчиларимизга нисбатан кучли. Шу боис ҳам четда ўйнашяпти. Лекин мадомики Бабаян биринчи даврада ўзини кўрсатган футболчиларга эътибор беришни хоҳлаган экан, Туркия йиғинига йўл олган 20 нафар футболчининг биринчи даврадаги кўрсаткичини келтириб ўтамиз.



ДАРВОЗАБОНЛАР

Александр Лобанов (“Пахтакор”): 13 ўйин, 1170 дақиқа, -18 гол.

Лобанов биринчи давранинг 13та ўйинида майдонга тушиб ўз дарвозасидан 18та гол ўтказиб юборди. У 32та гол ўтказган тақдирда ҳам барибир терма жамоага чақирилган бўларди.

Игнатий Нестеров (“Локомотив”): 12 ўйин, 1080 дақиқа, -8 гол.
Токи терма жамоа рулида Бабаян бор экан, Нестеров расмий ўйинларда майдонга тушмаса керак. Аммо у олий лиганинг биринчи ярмини яхши савияда ўтказди.

ҲИМОЯЧИЛАР
Александр Мерзляков (“Қўқон-1912”): 11 ўйин, 937 дақиқа.

Мерзляков биринчи даврани ҳартугул яхши тугатди. Қолаверса, жамоаси билан иккинчи ўринда бормоқда. У 11 марта майдонга тушишга муваффақ бўлди.
 
Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”): 13 ўйин, 1142 дақиқа.
Даврон Ҳошимов "Пахтакор"нинг деярли барча ўйинларида иштирок этди. Лекин Эронга қарши захирадан нима учун айнан унинг туширилганини ҳалиям тушуниб етганимиз йўқ.

Фаррух Сайфиев (“Насаф”): 14 ўйин, 1215 дақиқа, 1 гол.
Сайфиев секин-аста "Насаф" учун муҳим ўйинчига айланиб бормоқда. Эрон билан ўйинда Андреев жароҳат олиб алмаштирилган маҳал аслида шу футболчини майдонга тушириш лозим эди.  

Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”): 14 ўйин, 1193 дақиқа.
Қизиқ, Аъзамов олдин ҳам кўзга ташланганмиди ёки "Пахтакор"га ўтганидан кейин терма жамоага лойиқ кўрилдими? У "Насаф" учун биринчи даврани ёмон ўтказмади. "Пахтакор" сафида қандай ўйин кўрсатишини эса вақт кўрсатади.   

Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”): 15 ўйин, 1334 дақиқа, 3 гол.
Холмуҳаммедов ҳам биринчи даврани яхши ўтказди. Ҳатто учта гол уришга муваффақ бўлди. Аммо Эронга бориб ўйиндан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди-ю, лекин ўйинда қатнашиш насиб қилмади.  

Акмал Шораҳмедов (“Насаф”): 15 ўйин, 1350 дақиқа, 1 гол.
Шораҳмедов "Насаф"га боргач жамоанинг ўнг қанот ҳимоясини кучайтирди. Агар Бабаян уни Теҳронда чап қанот ҳимоясига қўймаганида камида дуранг билан қайтишимиз мумкин эди. 



ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР

Владимир Козак (“Пахтакор”): 15 ўйин, 1167 дақиқа, 1 гол.

Козак олдинги йиллари кучли эди, аммо охирги пайтларда ўз ўйинини йўқотиб қўйгандек. Шунга қарамай, "Пахтакор"нинг биринчи даврадаги ҳамма ўйинларида майдонга тушди ва битта гол урди.

Суҳроб Бердиев (“Қўқон-1912”): 11 ўйин, 944 дақиқа, 6 гол.
Марказий ярим ҳимоячи Суҳроб Бердиев биринчи даврада 6та гол уришга муваффақ бўлди. Буни яхши натижа деса бўлади. Лекин Суҳроб ўйнайдиган чизиқда терма жамоада рақобат етарли.
 
Саламат Қуттибоев (“Локомотив”): 8 ўйин, 259 дақиқа, 1 гол.
Йил бошида "Локомотив"га ўтган Қуттибоев биринчи даврада ўзини кўп ҳам кўрсата олмади. У асосан ОЧЛда "Ал Аҳли" дарвозасига тезкор гол ургани билан ёдда қолди. Кейин эса жароҳат олди ва кўп вақтини майдон ташқарисида ўтказди.

Давронбек Умиров (“Бунёдкор”): 10 ўйин, 827 дақиқа.
"Бунёдкор" футболчиси биринчи даврада ўнта ўйинда майдонга тушгани билан миллий терма жамоага тортадими-йўқми, аниқ бир гап айтиш қийин.

Отабек Шукуров (“Бунёдкор”): 15 ўйин, 1318 дақиқа.
Шукуров юқорига кўтарилиш учун меҳнат қилишда давом этмоқда. У доим терма жамоага чақирилиб келган ва қайси ўйинда майдонга тушмасин бор кучи билан ҳаракат қилишга интилган.

Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”): 13 ўйин, 1097 дақиқа, 5 гол.
Машарипов биринчи даврани юқори нотада ўтказди. Энг муҳими, у тезда "Локо" ўйинига киришиб кетди. Янги жамоа ва Мирко Йеличич билан ишлаш ўзига ҳам маъқул келди. Жалол биринчи даврада 5та гол урди.
 
Мурод Тошматов (“Металлург”): 12 ўйин, 933 дақиқа, 1 гол.
Мурод Тошматов "Металлург"да яхши ўйин кўрсатиб келмоқда, бироқ гап терма жамоа ҳақида борар экан, бу алоҳида мавзу. Ярим ҳимоячи мавсумнинг биринчи ярмида ўртача ҳаракат қилди. Ҳали ўз устида кўп ишлаши керак.

Сардор Мирзаев (“Локомотив”): 15 ўйин, 1168 дақиқа, 3 гол.
Мирзаев терма жамоага мунтазам чақирилаётгани йўқ. Уни кўпинча йиғин пайти таклиф этишмоқда, аммо расмий ўйинларга келганда четда қолиб кетяпти. Сардор биринчи давранинг ҳамма ўйинида майдонга тушиб, учта гол уришга муваффақ бўлди.
 
Баҳром Абдураҳимов (“Насаф”): 15 ўйин, 1348 дақиқа, 5 гол.
Агар Рўзиқул Бердиев Баҳромнинг иқтидорини пайқаб қолмаганида ҳалиям "Андижон" таркибида тўп тепиб юрган бўлармиди. Аслини олганда, Абдураҳимов жуда фойдали футболчи ва у майдонда катта ҳажмдаги ишни бажаради. У "Насаф"нинг ҳамма ўйинларида иштирок этди.  

Эркин Бойдуллаев (“Қизилқум”): 14 ўйин, 1260 дақиқа.
Бойдуллаев ҳам меҳнаткаш футболчи, лекин унинг расмий беллашувларга таклиф этилиши қийин масала бўлса керак. Гарчи биринчи давранинг 14та ўйинида майдонга тушган бўлса-да, гол киритиш насиб қилмади.



ҲУЖУМЧИЛАР

Игорь Сергеев (“Пахтакор”): 11 ўйин, 786 дақиқа, 4 гол.

Сергеев биринчи даврада кўп гол ура олмади. У икки бор "Обод" дарвозасига тўп киритган бўлса, бир мартадан "Насаф" ва "Қўқон-1912" дарвозасини ишғол қилди. Лекин барибир Бабаян наздида терма жамоа учун алмаштириб бўлмас футболчи.

Шоҳруз Норхонов (“Бунёдкор”): 14 ўйин, 1189 дақиқа, 3 гол.
Норхонов ўтган йил яхшироқ кўринганди, лекин бу мавсум ўзини кўп ҳам кўрсата олмаяпти. Балки "Бунёдкор" таркибида яна одамларнинг тилига туша бошлар.

Кўриб турганингиздек, Бабаян таклиф этган футболчилардан ҳаммани ҳам терма жамоада зўр ўйнаб кетади дея олмаймиз. Лойиқлар бор, лекин тортмайдиганлари ҳам бор. Аммо ҳамма гап бош мураббийнинг ўзида қолган. Энди Хитой ва Жанубий Корея билан ўйинлар олдидан бу таркибдан жуда камчилик чақирилса керак. Чунки асосий куч барибир легионерлар бўлиб қолаверади. Агар мана шу бир ҳафталик йиғин терма жамоамизга нимадир фойда берса бундан албатта хурсанд бўламиз. Лекин аввалги хориж йиғинларида бўлгани каби бунисининг ҳам наф беришига ишончимиз жуда кам.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +51   

Фикрлар

+23   
17 июл 20:50:13
iamikhtiyorjon
Lobanovga zo'r tarif berilibti
+18   
17 июл 20:52:35
Nuriddin_el_maggio
Nagayev qani Aliboyev qani. Yigindan kózlangan maqsad nima Hurmatsiz Samvel Babayan.
+14   
17 июл 20:45:47
tashrif 12
УФФ ни ЖЧ га чикиш нияти йук... Чучварани хом санаманглар... Яхшилаб каллани ишлатсанглар хаммасини тушунасизлар...Оддий холат... Бабаян ва УФФ биргалашиб соккани босяпти... Бос Бабаян, давринг келди...!
+12   
17 июл 20:37:36
el_sardor
Lobanov -18.
Nesterov -8.
+10   
17 июл 20:36:32
Sardorbek...Real Madrid
Lobanov bilan Sergeyiv o'ynashi aniq
+9   
17 июл 22:28:07
Man Utd vs Nasaf
Ushbu ma'lumotlar un oldindan rahmatu lekin ushbu maqola muallifi x.xoliqovga hayronman tunov kuni labanovni suyunuvdan ustun quygan jurnalist bugun labanov 32 ta gol utkazsa ham baribir asosiy darvozabon deb turibdi. Qaysi gapi tug'ri endi xurmatli muxlislar
+9   
17 июл 21:04:46
tashrif 12
Nuriddin_el_maggio фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nagayev qani Aliboyev qani. Yigindan kózlangan maqsad nima Hurmatsiz Samvel Babayan.
Ана хатто шогирди Хайдаров Непални аранг 1-0 га ютаяпти... Бир тийинга киммат икки тийинга арзон мураббийлар...
+9   
17 июл 20:45:00
Muslimbek
bir necha kun oldin adasmasam Lobanovdi maqtab maqola yozgandzku janob (X.Xoliqov.) Aleksandr Lobanov (“Paxtakor”): 13 o'yin, 1170 daqiqa, -18 gol.
Lobanov birinchi davraning 13ta o'yinida maydonga tushib o'z darvozasidan 18ta gol o'tkazib yubordi. U 32ta gol o'tkazgan taqdirda ham baribir terma jamoaga chaqirilgan bo'lardi. bu nimasi endi
+7   
17 июл 21:02:21
Жахонгир
Мана шу саволларизи хаммасини Бабаянни узига бериб курингчи духиз етса кандай жавоб олар экансиз...бу сайтда хам бошка сайтларда хам минг минг ёзганиз билан кани энди фойдаси булса эди... шунча гап суз булди ишкибозлар номидан хам калами уткир журналистлардан хам кани кани фойдаси ...бу Баба дегани барибир узи билганидан ва узи билган фалсафасидан колмайди...сиз билан бизга ухшаганлар фикри бир тийин у учун
+7   
17 июл 20:47:19
Muslimbek
Toki terma jamoa rulida Babayan bor ekan, Nesterov rasmiy o'yinlarda maydonga tushmasa kerak. Ammo u oliy liganing birinchi yarmini yaxshi saviyada o'tkazdi.
+6   
17 июл 20:35:40
Real Madrid_Manchest
labanov oud
+5   
17 июл 21:53:08
Jovohir sidiqov FK Kokand 1912
(“Қўқон-1912”) Jamosi azosi Suhrob berdiyevga Ga Imkonyat berishkere suhrob Ajoyib ihtidor egasi ishonchni oqlashiga ishonamiz imkonyatlardan unumli foydalanadi Yana Sidiqovham yaxshi uynaynoladi
+4   
17 июл 21:01:47
tashrif 12
Nuriddin_el_maggio фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nagayev qani Aliboyev qani. Yigindan kózlangan maqsad nima Hurmatsiz Samvel Babayan.
Канака йигин? Уйлаб гапиряпсизми? Бизни делегация дам олишга кетдию... Оркани тез тез шомоллатиб туришмаса орка ишдан чикади ахир, нима билмайсизми?
+3   
17 июл 23:52:06
Neftchi
MTJ yam shaxsi klub ga oʻxshedi
+3   
17 июл 21:09:19
Жахонгир
Muslimbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
bir necha kun oldin adasmasam Lobanovdi maqtab maqola yozgandzku janob (X.Xoliqov.) Aleksandr Lobanov (“Paxtakor”): 13 o'yin, 1170 daqiqa, -18 gol. Lobanov birinchi davraning 13ta o'yinida maydonga tushib o'z darvozasidan 18ta gol o'tkazib yubordi. U 32ta gol o'tkazgan taqdirda ham baribir terma jamoaga chaqirilgan bo'lardi. bu nimasi endi
Тугри бу журналистлар хам одам иссик жойидан ажраб колишдан куркади ...бир сафар мактаса бир сафар ёмонласа майли
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди
Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун назорат...  146
Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум
Бугун Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида ...  141
Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин
Туркияда бир ҳафталик йиғин олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма...  87
"Пахтакор": Станислав Андреев камида 4 ой майдонга тушмайди "Пахтакор": Станислав Андреев камида 4 ой майдонга тушмайди
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Туркиянинг Истанбул шаҳрида...  65
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг